1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Амакилари Абу Толиб қарамоғида

09:05 / 25.09.2019 4041 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулмутталибнинг вафотидан кейин ҳеч кимсиз қолган ёш Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни у зотнинг амакилари Абу Толиб ўз қарамоғига олди.

Абу Толиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳнинг ота бир, она бир акалари эди. У Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзига ўғиллари Жаъфар, Ақийл ва Алийлардан ҳам яқин тутар, кўпинча ўзи билан олиб юрар эди.

Аллоҳ таоло Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли камчиликлардан холи бўлиб ўсишларини таъминлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ёмонликлардан йироқ, ҳамма фазилатларга яқин ҳолда ўсиб бордилар.

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам вояга етиб қолганларида қўй боқиш билан тирикчилик ўтказдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам арзимаган ҳақ учун одамларнинг қўйларини боқдилар. Ҳайвонлар ичида энг ювоши бўлган қўйни боқиш ҳамма пайғамбарлар қилган ишдир, чунки бу иш уларни маълум маънода кейинчалик ўз умматларига раҳбарлик қилишдек масъулиятли ишга тайёрлар эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма ёшларида Кинона ва Қурайш қабилалари билан Қайс Айлон қабиласи орасида чиққан урушда қатнашдилар. Унда амакиларига камон ўқи олиб бериб турдилар. Шундай қилиб, ёшлик чоқларидаёқ уруш нима, жасорату шижоат нима эканини синаб кўрдилар. Бу ишда ҳам Аллоҳ таолонинг инояти ила у зотнинг келажакда пайғамбарлик қилишларига тайёргарлик бор эди.

«Ислом тарихи» биринчи китоб


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уҳуд жангининг сўнгида Абу Суфён мусулмонларга қарата .Биз сизларни келаси йили Бадрда урушга чақирамиз, деган, мусулмонлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2500 15:00 / 21.01.2021
VIII бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Илмни ишончли зотлардан олиш лозим, чунки диннинг устуни илм биландир. Киши ўзининг жонини ишонадиган давоми...

2788 14:00 / 27.04.2019
ҳижрий 41ndash60 милодий 661ndash680 Абдурраҳмон ибн Абу Умайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан давоми...

2448 09:39 / 01.02.2025
Бу галги қаҳрамонимиз Рим марказини истило қилган Муҳаммад Фотиҳ ҳақида бўлади.Тахминан, бундан саккиз аср муқаддам, мусулмон армиясининг қўмондони Язид ибн давоми...

3521 16:12 / 05.04.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021