1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

У зотга мендан салом айт

08:00 / 05.11.2019 3034 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яҳё ибн Саъид айтади: «Уҳуд жанги куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга Саъд ибн Рабиъ ҳақида хабар келтиради?» дедилар. Бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва бориб, жасадлар орасини айланди. Жасадлар орасидан кимнидир қидириб юрган кишини кўрган Саъд ибн Рабиъ унга қараб, «Нима қиляпсан?» деди. У Саъдни топганидан хурсанд бўлиб, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени сиз ҳақингизда хабар олиб келиш учун юбордилар», деди. Саъд ибн Рабиъ: «Бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мендан салом айт. Ўн икки жойимдан яраланганимни, аъзойи баданим тешилиб кетганини, ўликлар орасида ётганимни айт. Қавмингга етказгинки, агар улардан бирортаси тирик бўлатуриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдирилсалар, Аллоҳнинг ҳузурида уларга узр йўқ», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАкам бир дўстлари билан шерикликка тижорат қилмоқчилар. Пулни тўлиқ акам берадилар, қассоб дўстлари у пулга бозордан қўй олиб келиб, сўйиб, гўштини сотади. давоми...

5089 11:00 / 04.07.2020
, . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Агар эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан давоми...

3818 07:40 / 05.04.2019
Ҳозирда мўминмусулмонлар ичида мазҳабга қарши бўлишга ва баъзи бир амалларни бидъатхурофотга чиқаришга ишқибоз бўлган кишилар .тасбиҳ ўгириш бидъатдир, бу ишни давоми...

4940 19:05 / 06.07.2019
Имом Мотуридийнинг даври ақийдавий хуружлар авжига чиққан, мўътазилаларнинг таъсири остида аҳли сунна эътиқодига нисбатан шубҳалар тарқаган замон бўлган. Шу давоми...

2521 11:30 / 29.04.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021