1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Нафсни ислоҳ қилишнинг энг осон йўллари

05:00 / 01.03.2017 4301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир инсон нафсини ислоҳ қилишга ва уни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилади. Баъзилар бу ишни чорасиз деб, ноумидликка тушади. Қуйидаги сатрларда нафсимизни ўзгартириш ва уни ислоҳ қилишнинг энг осон йўлларини баён қиламиз. 

Биринчи йўл: ҳаётингизни ўзгартирадиган бир ишни йўлга қўйинг. Мисол учун, ҳар куни Қуръони каримдан ёки бирорта яхши китобдан бир саҳифа ўқиш, сизга ёмонлик қилган одамга яхши сўз айтиш ва ҳоказо. Ёки ўзингизга қулай бошқа бир ишни йўлга қўйишингиз ҳам мумкин. Бу ишлар нафсингизни ислоҳ бўлишида катта ёрдам беради. 

Иккинчи йўл: нафсини ўзгартириб, ислоҳ қилишга эришган салафи солиҳлар ва улуғ зотлар ҳақидаги китобларни кўпроқ ўқинг. 

Учинчи йўл: нафсингиз ислоҳ бўлишда эришган бирор ютуғи учун уни мукофотланг. Мукофот кичик, арзимас нарса бўлса ҳам майли. Масалан, кўпдан бери бирор жойга саёҳатга бормоқчи бўлиб юрибсиз. Шу саёҳатни нафс ислоҳида бирор ижобий натижага эришгандан кейин амалга оширинг.

Тўртинчи йўл: доимо нафсингизни ислоҳи ҳақида фикр қилинг. Шу нарса ҳақида хаёл суриш бўлса ҳам майли. Фикрингизни доим шу нарса банд этсин. Токи мана шу хаёл сизни нафсни ислоҳ этишга янада қизиқтирсин, шавқингизни оширсин. 

Бешинчи йўл: Аллоҳдан нафсингизни ислоҳ этишини сўраб дуо қилинг. Бу энг осон ва энг муҳим йўлдир. Қолаверса, мақсад рўёбга чиқишида энг манфаатлиси ҳам шу йўлдир. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ бу борада шундай деганлар: “Дуо зарарни даф қилишда ва фойдани ҳосил қилишда энг кучли омилдир. Энди дуо ижобатининг кечикиши эса бир неча сабабларга боғлиқ бўлади. Ё дуонинг ўзида камчилик бўлади. Масалан, у Аллоҳ яхши кўрмайдиган дуо бўлиши, унда бир инсонга нисбатан адоват маънолари бўлиши мумкин. Ёки дуо қилувчининг қалби заиф бўлгани, Аллоҳ сари юзланмагани, ихлоссиз қилгани сабаб бўлиши мумкин. Худди камоннинг ипи жуда бўш бўлса, ундан отилган ўқ узоққа бормаганига ўхшаб. Ёки ижобатга монеълик қиладиган нарсалар: ҳаром ейиш, зулм, гуноҳларнинг қалбларни қоплаб олиши, ғафлат, шаҳват ва беҳуда сўз-амалнинг дуо қилувчини эгаллаб олиши, ушбу нарсаларнинг унга ғолиб бўлиши каби”. 

Аллоҳ таоло нафсларимизни ислоҳ қилсин! Бу хайрли ишда Ўзи Мададкор бўлсин, омин! 


Интернет материаллари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . , . . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ашуро куни рўзасини давоми...

809 19:00 / 20.12.2025
...Аммо буюк масъулият, қийинчиликни ўзида мужассам қилган кишига кўп уйқу ва кўп роҳатни нима қизиғи бор. Расулуллоҳ с.а.в. Ушбу ўгитни ҳақиқий маънода давоми...

5252 05:00 / 28.02.2017
Албатта, шукр соликлар мақомотидан биридир. У ҳам бошқа мақомотлар каби илм, ҳол ва амал ила юзага келади. Ушбу нарсаларни яхшилаб ўрганиб чиқилса, шукрнинг давоми...

742 19:00 / 31 январь
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири бу mdash риёдир. .Риё, сўзи кўз билан кўриш, назар солиш ва .одамлар кўрсин, давоми...

4866 20:00 / 30.10.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021