1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Абдуллоҳ Маъруфий бошчилигидаги меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари якунига етди

12:00 / 15.11.2019 2264 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ юртимизда меҳмон бўлдилар.

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ташриф буюрдилар.

Меҳмонларни «Hilol-nashr» матбаа нашриёти ва «islom.uz» портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ кутиб олди. Дастлаб шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ва бир гуруҳ меҳмонлар «Hilol-nashr» босмахонаси фаолияти билан яқинда танишдилар. Сўнгра нашриётнинг ўзида Қуръони карим тиловат қилинди. Тиловатдан кейин шайх Абдуллоҳ Маъруфий дуолар қилдилар.

Бутун Ислом оламида энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари деб эътироф қилинган тўққиз мўътабар китобдан иборат «Олтин силсила» туркуми «Hilol-nashr» нашриёти томонидан чоп этилаётган эди. Шу куни шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизуҳуллоҳ тўпламнинг давоми саналмиш «Саҳиҳи Муслим» китобининг биринчи жилдини нашр этиш тугмасини босиб бердилар.

Ислом уммати улуғ ҳофиз, буюк муҳаддис имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоби имом Бухорийнинг «Жомеъус саҳиҳ»идан кейинги энг саҳиҳ китоб эканига иттифоқ қилган. Баъзи уламолар «Айрим жиҳатлари билан «Саҳиҳи Муслим» «Саҳиҳи Бухорий»дан ҳам юқори туради» деган фикрни айтишган.

Имом Муслимнинг ҳаёти ҳақида у яшаган давр тарихига доир асарларда, машҳур алломалар ҳаётига бағишланган китобларда етарлича маълумотлар бор. Шунингдек, «Саҳиҳи Муслим» шарҳларининг муқаддималарида ҳам шориҳлар тарафидан муаллиф ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Кейинги пайтларда имом Муслимнинг ҳаётига бағишланган махсус асарлар ҳам ёзилди. Жумладан, Ислом тарихида ўтган улуғ зотларнинг таржимаи ҳолларига доир силсила чоп этилди. Шайх Машҳур Ҳасан Маҳмуд Салмоннинг ушбу силсила таркибига кирувчи «Имом Муслим ибн Ҳажжож» номли китоби бу борадаги энг яхши тадқиқотлардан бири ҳисобланади.

Ушбу хайрли ишдан сўнг, шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ билан «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасининг мажлислар залида илмий суҳбат ўтказилди. Унда шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳадис илмидан мавъизалар қилдилар. Илмий суҳбат жараёнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий мерослари, хусусан «Олтин силсила» туркуми ҳақида шайх Абдуллоҳ Маъруфий илиқ фикрлар билдириб ўтдилар. Шунингдек, йиғилганлар билан савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. Саволларга шайх Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий жавоб бердилар. Суҳбат сўнгида меҳмонларга «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси томонидан эсдалик совғалар топширилди ва дуои хайрлар қилинди. Кейин азиз меҳмонлар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида шом намозини адо этишди.

Шундай қилиб шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий бошчилигидаги меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб қилган зиёратлари якунига етди.

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Бундан кўзланган асосий мақсад, Африкада кўпчиликни ташкил этувчи мусулмон аҳолисига, нисбатан камбағал деб топилган давлатларга Қуръони каримни тарқатиш давоми...

2491 07:30 / 13.03.2019
Аввал хабар берганимиздек, айни дамда юртимиз ҳожилари Арафот майдонида бўлиб туришибди. Ҳадислардан маълумки, бу кун Арафотда қилинган дуолар мустажоб бўлади. давоми...

4503 15:01 / 20.08.2018
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки ИТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 46йиллик анжумани доирасида Нигер республикаси президентининг вақф масалалари давоми...

1669 17:50 / 05.09.2021
Бугун, 22 январь куни эрта тонгда Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.Ўзбекистон давоми...

1661 09:36 / 22.01.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021