1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Муштарак масала

13:05 / 25.11.2019 2652 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мерос илмида ишлатиладиган қоидага биноан, меросга қолган молни тақсимлашда аввал фарз эгаларининг ҳақлари берилади. Сўнгра асабаларга берилади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Фароизларни ўз аҳлига эриштиринглар, қолгани эса эркак қариндошга», деганлар.

Доимо шунга амал қилиб келинган. Аммо саҳобаи киромлар даврида бир масалани ечиш мушкул бўлиб қолган. У масала қуйидагидан иборат.

Бир аёл вафот этди. Ортидан эри, онаси, она бир иккита ёки ундан ортиқ қардошлари ва битта ёки кўп туғишган биродари қолди. Бу ҳолатда эр мероснинг ярмини, она олтидан бирини ва она бир қардошлар учдан бирни оладилар. Чунки улар фарз эгаларидир. Шу билан мерос тамом бўлади. Туғишган биродар ёки қардошларга ҳеч нарса қолмайди.

Саҳобаи киромлардан Абу Бакр, Али, Ибн Аббос розияллоҳу анҳум ҳамда Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳаблари «Қоидадан ташқари бўлса ҳам, мана шундай тақсим қилинади», деганлар.

Аммо саҳобалардан Зайд ибн Собит, Усмон, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳум ҳамда Моликий ва Шофеъий мазҳаблари «Она бир қардошлар билан туғишган қардошлар учдан бирга шерик бўладилар», деганлар.

Ушбу масаланинг «муштарак масала» деб номланиши ҳам шундан.

Бу масала яна «Умария масаласи» ҳам дейилади. Чунки биринчи бўлиб Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бу масалани она бир ва туғишган қардошлар шериклик қиладиган этиб ечганлар.

Мерос илмида «Банул Аъён» «Банул Иллот» ва «Банул Ахёф» деган истилоҳлар бор.

1. Банул Аъён – ота бир, она бир қардошлар, яъни ака-ука, опа-сингиллар дегани.

2. Банул Иллот – ота бир қардошлар, яъни ака-ука, опа-сингиллар дегани.

3. Банул Ахёф – она бир қардошлар, яъни ака-ука, опа-сингиллар дегани.

Банул Аъён, Банул Иллот ва Банул Ахёфлар ота, ўғил ва ўғилнинг ўғли билан ҳажб бўладилар.

Банул Ахёф қиз ва қиз набира билан ҳам тўсилади.

Банул Ахёф – она бир ака-ука, опа-сингиллар мерос олишда тенгдирлар. Яъни, эркагу аёл меросдан бир хил ҳиссада оладилар. Чунки Қуръони Каримда «Улар учдан бирда шерикдирлар», дейилган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Беш фарз ва витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси ўтиб кетганда тартибга риоя қилиш фарздир. Илло, вақт тор бўлиб қолса ёки унутса, ёхуд олтитадан давоми...

3779 19:00 / 25.05.2023
Бу баёндаги ҳар бир сўзнинг ортида кўпгина шаръий далил ва ҳужжатлар турибди. Биз шарҳ давомида уларни қўлдан келганича ўрганишга ҳаракат қиламиз.Шу билан бирга, давоми...

5780 19:00 / 21.04.2022
Иймон заволи бўлмиш ичимлик Аллоҳ таолонинг каломида .Моида, сурасининг 9091 оятларида қатъиян ҳаром қилинган . . .Эй мўъминлар гуруҳи, дарҳақиқат давоми...

20329 05:00 / 19.01.2017
Мажлиснинг оддий ёки фавқулоддаги йиғинида, агар имкони бўлса, қатнашувчиларнинг барчаси ёки аксари тўплангандагина фатво ва қарорлар ишлаб чиқилади. Мухолиф давоми...

6182 15:05 / 31.10.2019