1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўрурман

08:10 / 12.12.2019 3753 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ ﷺ بِيَدِهِ يَوْمًا ثُمَّ قَالَ: «يَا مُعَاذُ، وَاللهِ إِنِّي لَأُحِبُّكَ». فَقَالَ مُعَاذٌ: بِأَبِي وَأُمِّي يَا رَسَولَ اللهِ، وَأَنَا وَاللهِ إِنِّي لَأُحِبُّكَ، فَقَالَ: «أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ، لَا تَدَعَنَّ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

91. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимдан ушлаб, «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўрурман», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, албатта, мен ҳам сизни яхши кўраман», дедим. У зот: «Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика»* дейишни тарк қилмаслигингни тавсия қиламан», дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.

* «Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер».

Муаллиф
Муҳйиддин Муҳаммад Аввома
Таржимон
Исмоил Муҳаммад Содиқ
Мавзуга оид мақолалар
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон қабрида сўралганда, .Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг давоми...

4221 09:20 / 01.06.2018
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга Қуръон қироат қилиб бер,, дедилар. Мен .Эй Аллоҳнинг расули, сизга давоми...

3136 15:04 / 26.06.2018
Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс алАшъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилганлар тавба этишлари учун давоми...

3905 09:50 / 17.10.2017
Абу Ҳурайра Абдурроҳман ибн Сохр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Албатта Аллоҳ жисмларингиз ва суратларингизга давоми...

3540 09:00 / 05.10.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021