1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бир солиҳ зот вафот этди

08:00 / 13.12.2019 2144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Маъбаддан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазиз румликлар билан бўлган жангларда уларнинг асирларини жўнатиб юбориб, эвазига душман тарафга асир тушиб қолган мусулмонларни қайтариб олди. Мен Рум подшоҳининг олдига кирсам, Румнинг катта амалдорлари ҳам киришар эди. Бир куни унинг ҳузурига кирсам, ғамгин ва хафа бўлиб, ерда ўтирган экан. «Аҳволингиз яхшими?» десам, «Нима бўлганини билмадингми?» деди. Мен нима бўлганини сўрадим. У: «Солиҳ зот вафот этди», деди. «Ким?» деб сўрадим. «Умар ибн Абдулазиз», деди у. Сўнг шундай деди: «Агар Ийсо алайҳиссаломдан кейин ўликларни тирилтирадиган одам бўлганида, Умар ибн Абдулазиз тирилтирган бўларди деб ўйлайман. Мен эшигини ёпиб олиб, ­дунёни рад этган, роҳиблик қилиб, ибодат билан машғул бўлган роҳибга қойил қолмайман. Лекин дунё оёғининг остида бўла туриб, уни тарк қилган одамга қойилман».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё ила ҳаё қилинглар, дедилар..Эй Аллоҳнинг давоми...

2961 10:30 / 11.12.2018
Бир киши айтади .Ҳаммод ибн Масламани тушимда кўриб, .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, деб сўрадим. .Мени мағфират қилди, раҳм қилди ва Фирдавс жаннатидан жой давоми...

2918 07:10 / 05.10.2019
.Ислом ва кўзи ожизлик, мавзусида бир чиқиш қилиб, суҳбат охирида мавзу бўйича кўзи ожизлар томонидан саволлар, мулоҳазалардан анча хурсанд бўлдим. Мазкур давоми...

14278 17:20 / 26.12.2018
Мансур айтади .Бир киши Абу Язид Бистомийнинг олдига келиб, .Менга насиҳат қилинг,, деди. У .Осмонга қара, деди. У осмонга қараган эди, .Бу осмонни ким яратганини давоми...

2529 08:00 / 17.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021