1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний идора раисига биринчи ўринбосар тайинланди

14:02 / 17.12.2019 3728 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар беради. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, таниқли имом-хатиблар иштирок этди.

Йиғилиш Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Мажлисда якунига етиб бораётган 2019 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан, масжидлар, диний таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва тизимдаги бошқа ташкилотлар фаолиятининг ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019 йилда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тузилмасида янги жорий этилган раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Ишматбеков Ҳомиджон Баҳромович номзоди бир овоздан маъқулланди.

Маълумот ўрнида, Ишматбеков Ҳомиджон 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом институти, Мадина ислом университетида таҳсил олган. Фаолияти давомида «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тошкент шаҳар «Муҳаммад Носир ҳожи» масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири лавозимларида хизмат қилган. Бир қатор китоб ва илмий мақолалар муаллифидир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш давоми...

597 22:22 / 16 февраль
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд давоми...

1144 09:23 / 09 январь
Буюк Британиянинг Эйлсбери ўрта мактабида таълим оладиган 11 ёшли муслима Тара Шарифий IQ Менса тестида 162 баллни қўлга киритди. Бу ҳақда islam.ru нашрига таяниб muslimaat uz давоми...

3630 11:00 / 02.07.2019
Италиянинг .Милан,, Мадриднинг .Реал, ва Голландиянинг .Аякс, футбол клубларида ўйнаган ҳамда Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонган нидерландиялик футбол давоми...

2640 09:29 / 12.03.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021