1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Она меҳри

16:05 / 20.12.2019 7506 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда:

– Чақалоғимни кўрсам бўладими? – деб сўради.

Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган шифокор орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади.

Чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди. Таҳлиллар боланинг эшитиш қобилияти яхши экани, фақат қулоғининг супраси йўқлиги боланинг ҳуснини бузиб турганини кўрсатди. Орадан йиллар ўтди, бола мактабга чиқди.

Бир куни мактабдан уйга югуриб келди ва ўзини онасининг бағрига отди. Тўлиқиб йиғлар эди. Бу унинг ҳаётидаги биринчи мазахланиши ва умидсизлиги эди:

– Бир катта бола менга махлуқ деди.

Болакай ана шу кемтиклик билан улғая бошлади. Уни синфдошлари яхши кўрар ва ниҳоятда зеҳни тез ўқувчи эди. Агар синфдошларига аралашиб юрганида эди, шубҳасиз, синфком бўлар эди.

Аммо онаси ҳар доим унга:

– Ёш болаларнинг орасига аралашмайсан, – деб тайинлар эди.

Айни пайтда у қалбида теран бир ачиниш ва шафқатни ҳис қилар эди.

Боланинг отаси оила шифокори билан қулоғи хусусида сўзлашди.

– Бирор нарса қилишнинг иложи борми? – деб сўради.

Шифокор:

– Агар бир жуфт қулоқ топишнинг иложи бўлса, уни ёпиштириб қўйиш мумкин, – деди.

Шундан сўнг болага қулоқларини фидо этиши мумкин бўлган бир жавонмардни ахтара бошладилар. Орадан икки йил ўтди. Бир куни отаси:

– Шифохонага борасан ўғлим, онанг иккаламиз сенга қулоқларини беришга рози бўлган бир одамни топдик. Фақат унинг кимлигини сенга айта олмаймиз сир, – деди.

Операция муваффақиятли ўтди ва бутунлай янги бир инсон қиёфаси пайдо бўлди. Янги кўринишидан руҳияти юксалган бола ўқишда ва ижтимоий ҳаётда катта ютуқларни қўлга киритди. Сўнгра уйланди ва кўзга кўринган дипломат бўлди. Орадан йиллар ўтди, бир куни отасининг олдига кириб:

– Отажон, менга бу қадар катта яхшилик қилган одам ким? Мен унинг яхшилигига ҳеч қандай жавоб қайтара олмадим – деди.

Отаси:

– Бирор нарса қила олишингга кўзим етмайди. Фақат жиддий шартлашганмиз, ҳали унинг кимлигини айта олмайман, вақти етмади – деб жавоб берди.

Бу сир йиллар давомида сақланди ва бир куни очилиш вақти келди. Бошига мусибат тушган кунда онасининг жонсиз танаси бошида отаси билан бирга жаноза ўқилишини кутаётган эди. Отаси мулойим ҳаракат билан онасининг бошига қўл чўзди, қаҳваранг сочларини силаб орқага таради, онасининг қулоқлари йўқ эди. Отаси:

– Нега онажоним, уйда ўтирганда ҳам рўмолини бошидан олмайди, сочларига оро бермайди, деб ҳеч ўйламадингми? – дея шивирлади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади .Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. .Аҳволингиз қалай, деб сўрадим, .Аҳволим яхши,, деди. Мен ундан давоми...

2905 07:10 / 10.05.2019
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга.Айтингчи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон давоми...

2273 18:01 / 03.05.2020
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг азобидан юқори даражада хавф қилиб турадиган инсон эдилар. У киши ўзларининг фазллари ва қилган амалларига ҳеч давоми...

4288 20:00 / 06.01.2019
Каъбул Аҳбор касал ётганида уни кўргани кирганлар .Эй Абу Исҳоқ, сизга қандай муомала қилинади деб ўйлайсиз, дейишди. У киши жавоб бердилар .Гуноҳи учун жазоланган давоми...

2264 08:00 / 20.12.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021