1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Аллоҳдан қўрқаман

15:55 / 03.01.2020 7328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сингапур президенти Ҳалима Яъқуб хонимдир. Бугунги кунда ушбу мамлакатда ялпи ишлаб чиқариш бўйича 300 миллиард долларни ташкил этмоқда. Аҳоли сони 6000000 киши. Паспорт жаҳондаги энг кучли паспортлардан ҳисобланади. Йиллик даромад аҳоли жон бошига 85000 долларни ташкил этади.

Ҳалима хоним Яманлик кишига турмушга чиққан. Университетни битиргандан сўнг оддий бир хонада истиқомат қилди. У юқори лавозимни эгаллагач ҳукумат аъзоларини жамлаб шундай деди:

«Менинг исмим Ҳалима Яқуб. Аллоҳнинг бандаларидан бириман. Аллоҳдан қўрқаман. Ким мен билан Сингапур халқининг манфаати учун шерик бўлиб ишламоқчи бўлса, мен унинг Аллоҳ йўлидаги синглисиман. Ташвишим Сингапур халқининг турмуш даражасини кўтариш. Мени бошқа нарса қизиқтирмайди».

У амалга оширган ишлар:

1. Сингапурнинг кирими 2 тириллион доллардан ошди.

2. Сингапур фуқаросининг йиллик даромади 85000 доллардан ошди.

3. Сингапур паспорти дунёдаги энг қиммат паспорт ҳисобланади.

4. Ишсизлик 1%.

5. Ўн мингга яқин катта корхоналар очди.

6. Сингапурда бузғунчилик йўқолди.

7. Сингапурдаги ишлаб чиқариш корхоналарига солинган барча солиқлар бекор қилинди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Ҳалима хоним ҳар куни ўзининг аёл ёрдамчилари билан пойтахтдаги масжидлардан бирида аёллар учун ажратилган бўлимда бомдод намозини ўқийди. Намоздан сўнг фуқароларнинг мушкулотини тинглайди.

Ҳижоб ҳеч қачон орқага қайтиш ва қолоқлик бўлмаган. Ҳалима хоним бу ютуқларга қарамасдан оддий фуқаролигича қолмоқда. Уни илоҳ қилиб олишгани йўқ. Пайғамбарга ҳам тенглаштиришгани йўқ. Барча ҳурмат ва эҳтиром шу каби аёлларга бўлсин!

Суратдаги эркак унинг турмуш ўртоғи Абдуллоҳ Ҳабаший.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Муаллиф
Ҳалима Яъқуб
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизнинг ичимиздаги оқил киши мавқифи нуқтаи назар, позицияси, раддиялари, феъллари, тасарруфотлари шариат мезонига кўра иш кўради. Аллоҳ таолонинг Китоби ва давоми...

1848 05:06 / 31.08.2024
Муҳаммад Камол Пилав.Ҳақиқий эътиқод ҳақиқатга элтади. Асоссиз эътиқод эса инсонларни нотўғри йўлга бошлайди. Сен ҳақиқий эътиқодга талабгор бўл,

3494 14:00 / 13.02.2019
Хушбўйлик кишига завқ беради, очиқ табиатлилик, қувонч келтиради. Хушбўйлик инсон табиатига ижобий таъсир этадиган нарсадир. Исломда ҳар бир нарсанинг хушбўй давоми...

2605 15:24 / 04.11.2024
Франциялик Шарль Эжен де Фуко католик черкови роҳиби бўлган. У умрининг бир қисмини саҳрои кабирда яшайдиган мусулмон қабилалар орасида ўтказган. 11 йил давоми...

4925 11:00 / 13.06.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021