1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент: “Бирор университетда бир соат бўлса ҳам Имом Насафийнинг китобларидан дарс ўтилганми?!”

12:07 / 21.01.2020 2294 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисида қилган чиқиши давомида Ислом дини аҳкомларига нотўғри ёндошиб, диний мутаассибликка берилиб кетиш ҳолатлари рўй бераётганини айтиб ўтди. Президент айниқса Қашқадарё вилоятидаги вазиятдан ташвишда эканини таъкидлаб, XI-XII асрларда яшаб, ижод қилган аллома Абул Муин Насафий меросини ўрганишга чақирди.

«Охирги вақтларда Қашқадарёда турли иллатлар кўпайиб кетди. Илгари ҳеч бундай бўлмаган, мен ҳайронман. Энди савол пайдо бўлади: муқаддас Ислом динини ўргатиш учун керакли ишларни амалга оширдикми?

Қашқадарёда бирорта муқаддас қадамжо борми? Биз бундай жойга етарлича эътибор бердикми? Қашқадарё ҳокимидан шу ҳақда сўрадим ва «бор», деган жавоб олдим. Сўрасам, қайсидир жойда бир дарахт бор экан ва улар зиёратга бориб, ўша дарахтга латта боғлаб қайтар экан.

Хўш, дарахтга латта боғлашда қандай илм бор экан? Биз ўша жойни ўргандик, ҳеч қандай муқаддас нарса йўқ.

Қарши шаҳрида Насафий бобомизнинг ёдгорлиги бор (Абул Муин Насафий зиёратгоҳи — таҳририят изоҳи). Энди савол пайдо бўлади: бобомизнинг илмини етарлича ўрганганмизми? Бирор университетда бир соат бўлса ҳам унинг китобларидан дарс ўтилганми? Йўқ.

Алломамиз бундан минг йил олдин айнан динда тўғри йўлдан адашганлар ҳақида китоблар ёзиб кетган. Бу китобларни биз ўқиганмизми? Йўқ.

Мисрдаги катта-катта университетларда Насафийнинг китоблари ўрганилар экан», — деди Шавкат Мирзиёев.

https://islaminstitut.uz/

Мавзуга оид мақолалар
Жазоир ҳукумати 31 декабрь куни мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли ёпилган Қуръон мактабларини қайта очишга рози бўлди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар давоми...

2422 19:00 / 02.01.2021
Жорий йилнинг 3 декабрь куни пойтахтимиздаги Кўҳинурrdquo тўйхонасида Халқаро ногиронлар куниrdquo муносабати билан Мурувват куниrdquo хайрия тадбири ташкил этилди. давоми...

3504 14:09 / 03.12.2018
Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида .Бухоро ndash 2020 йил ислом олами маданияти пойтахти, тадбирларига тайёргарлик кўриш давоми...

2171 10:30 / 20.02.2020
Бугун, 22 январь куни эрта тонгда Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.Ўзбекистон давоми...

1661 09:36 / 22.01.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021