1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Такбири таҳримадан кейинги айтиладиган дуо

14:30 / 03.02.2020 4303 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади:

اللهُ أكْبَرُ كَبِيرًا وَالحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً وَجَّهْتُ وَجْهِي للَّذِي فَطَرَ السَّمَوَاتِ والأَرْضَ حَنِيفًا مُسْلِمًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ. إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي للهِ رَبِّ العَالَمِينَ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ. اللهُمَّ أَنْتَ الْمَلِكُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ رَبِّي وَأَنَا عَبْدُكَ ظَلَمْتُ نَفْسِي وَاعْتَرَفْتُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي ذُنُوبِي جَمِيعًا فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ وَاهْدِنِي لأَحْسَنِ الأَخْلاَقِ لاَ يَهْدِي لأَحْسَنِهَا إِلاَّ أَنْتَ، وَاصْرِفْ عَنِّي سَيِّئَهَا لاَ يَصْرِفُ سَيِّئَهَا إلاَّ أَنْتَ. لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ وَالْخَيْرُ كُلُّهُ فِي يَدَيْكَ وَالشَّرُّ لَيْسَ إِلَيْكَ أَنَا بِكَ وَإِلَيْكَ تَبَارَكْتَ وَتَعَالَيْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ 

«Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамду лиллаҳи касийрон ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, важжаҳту важҳий лиллазий фатарос самавати вал-арза ҳанийфам муслиман ва маа ана минал мушрикийн, инна солатий ва нусукий ва маҳйайа ва мамаатий лиллаҳи роббил оламийна лаа шарийка лаҳу ва бизалика умирту ва ана минал муслимийн. Аллоҳумма антал малику лаа илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта, ваҳдиний лиаҳсанил ахлоқи ла йаҳдий лиаҳсаниҳа илла анта, васриф ъанний саййиаҳа ла йасриф саййиаҳа иллаа анта, лаббайка ва саъдайка валхойру куллуҳу фий йадайка вашшарру лайса илайка  ана бика ва илайка таборокта ва таъалайта, астағфирука ва атубу илайка».

(Маъноси: Аллоҳ буюкларнинг буюгидир. Аллоҳга бисёр ҳамд бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч поклаб ёд этурман. Юзимни ҳаниф ва мусулмон бўлган ҳолда еру осмонни яратган Зотга юзлантирдим. Мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, қурбонлигим, тириклигим ва ўлимим оламларнинг рабби Аллоҳ учундир. Унинг бирор шериги йўқдир. Мен шуни айтишга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Раббим, Сен маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос. Хулқларнинг энг яхшисига мени ҳидоят қил. Сендан бошқаси ҳидоят қила олмас. Ва мени ёмонликлардан четлатгин. Сендан бошқаси четлата олмас. Ижобат қиламан, яхшиликнинг барчаси Сенинг қўлингда. Ёмонлик эса, Сенга эмас. Мен эса, Сенинг номинг ила Сенга қайтаман. Сен баракотли ва олийсан. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.) 

Имом Муслим ривоятлари.

Муҳаддислар, фуқаҳолар, саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейин келган мусулмон уламолар барчалари, яхшилик, ёмонлик ва фойда, зарарнинг ҳаммаси Аллоҳнинг хоҳиши ва тақдири билан бўлишига иттифоқ қилишган. Шунинг учун дуодаги «ёмонлик эса, Сенга эмас» деган иборани бир оз таъвил қилишга тўғри келади. Уламоларимиз жавоблари қуйидагича бўлган.

Назр ибн Шумайл, ёмонлик Сенга яқин бўлмайди, деганлар. Иккинчилари, ёмонлик Сенга кўтарилмайди, сенга фақат яхши сўзлар кўтарилади, деганлар. Учинчилари, одоб жиҳатидан Унга нисбат қилинмайди, яъни, ҳақиқатда чўчқани яратган бўлса ҳам, эй чўчқани яратувчи, дейилмайди-ку? деган.

Тўртинчилари эса, Сенинг ҳикматингда ёмонликка нисбат бериладиган нарса йўқдир, чунки Сен бирор нарсани беҳуда яратмайсан, дейилган. 

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмаган дуо кўтарилмасдан, ер билан осмон орасида давоми...

1946 09:27 / 01.05.2025
Мавлаая , солли васаллим дааиман абадан аъла Ҳабийбика хойрил холқи куллиҳими. Maъноси Эй Мавлом Нигоҳбон Эгам Яралмишларнинг энг яхшиси бўлмиш Ўз ҳабибинг давоми...

1352 04:36 / 06.09.2025
Саҳл ибн Саъддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки нарса рад қилинмайди. Бири, азон пайтидаги дуо, иккинчиси, уруш пайтида қийинчиликдаги дуо,, дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

1894 09:59 / 16.02.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида .Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал давоми...

4915 08:34 / 08.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021