1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Маймуна Бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг фазллари (учинчи мақола)

11:02 / 12.02.2020 2967 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«…ва бир мўмина ‎аёлни ҳам, агар у ўзини Набийга ҳадя ‎этса, Набий ‎уни никоҳлаб олишни ирода қилса – ‎мўминларга ‎эмас, сен учун махсус». (Аҳзоб» сураси, 50-оят)

Гап бу ерда валийсиз, маҳрсиз ва гувоҳсиз никоҳлаб олиш ҳақида кетмоқда. Агар бирор мўмина аёл ўз нафсини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя этса, у зот ўша аёлни никоҳлаб олишни хоҳласалар, валийсиз, маҳрсиз ва гувоҳсиз никоҳлаб олишлари мумкин. Лекин мўминларга бундай никоҳ мумкин эмас. Улар фақат валий, маҳр ва гувоҳ билан никоҳланишлари мумкин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпгина аёллар ўз нафсларини ҳадя этишган. Умму Шарийк, Ҳавла бинти Ҳакийм, Лайло бинти Хотийм розияллоҳу анҳум шулар жумласидандир. Лекин Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг биронтасига ҳам уйланмаганлар. Фақат Маймуна бинти Ҳорис онамизга маҳрларини бериб, ушбу ҳукмнинг воқеъликда қандай бўлишини исбот қилиш учун уйланганлар.

«Батаҳқиқ, уларга жуфтлари ‎ва қўлларида мулк ‎бўлганлар ҳақида нимани фарз ‎қилганимизни ‎билгандирмиз».

Яъни «Мўминларга хотинлари ва чўрилар ҳақида Ўзимиз фарз қилган маҳр, гувоҳлар, ақди никоҳ, тўрттадан ортиқ бўлмаслик, шунингдек, чўриларга хос жиҳатларни Ўзимиз яхши билурмиз».

«Токи сенга танглик ‎бўлмасин».

Яъни «Ушбу оятда зикр қилинган уйланиш бобидаги ўзинггагина хос – никоҳда тўрттадан ортиқ аёлни ушлаб туришни, мазкур тоифа аёлларга уйланишни, чўри тутишни, ўз нафсини ҳадя қилган хотинга маҳрсиз, гувоҳсиз уйланишни сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик».

Бу орада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан умрага келганларида Маккада уч кун туриб, сўнг қайтиб кетишлари ҳақидаги Ҳудайбия сулҳида келишилган муддат келиб қолди.

Тўртинчи куни эрта билан Ҳувайтиб ибн Абдулъуззо бошлиқ бир гуруҳ қурайшлик вакиллар келиб, у зотга:

«Белгиланган муддат битди. Энди чиқ, уч кун тугади», дедилар.

«Мени тарк қилсангиз нима бўлар эди? Олдиларингизда тўйимни ўтказиб олар эдим. Таом қилиб, сизларни ҳам чақирар эдим», дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Сенинг таомингга бизнинг ҳожатимиз йўқ, тезроқ жўна», дейишди.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ердан жўнадилар ва Сариф номли ерга тушдилар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқаётиб, ходимлари Абу Нофеъга кечки пайт Маймуна бинти Ҳорис онамизни ортларидан олиб боришни топширган эдилар. Абу Нофеъ розияллоҳу анҳу Маймуна бинти Ҳорис онамизни олиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан Сарифга етиб бордилар. Ўша ерга чодир қурилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги завжалари билан мазкур чодирда тунаб қолдилар.

Ўша пайтда Маймуна бинти Ҳорис онамизнинг ёшлари йигирма олтида эди. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги уйланган аёл бўлдилар.

(Тамом)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларининг ададлари кўп бўлгани бутун бошли қабилаларни бирлаштиргани, уларга хайру барака бўлганини давоми...

3830 17:07 / 04.03.2020
Зайнаб бинти Муҳаммад розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларидир. Оталарига пайғамбарлик келишидан ўн йил аввал Маккада давоми...

4408 17:00 / 02.11.2020
Аёл ўзи таклиф этилган маросим якунига етгач, эрини кутарди. Бироқ эри кечикди. Турмуш ўртоғи билан келишилган вақтдан ўн дақиқа, ярим соат ўтди. Маросимга давоми...

4156 14:18 / 30.09.2024
Хадича онамиз вафот этганидан кейин ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у кишига бўлган муҳаббатлари сўнмади. Агар Хадича онамизнинг давоми...

4454 11:38 / 16.11.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021