1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Мен Ислом келажагига умидла боқаман

16:04 / 21.02.2020 3562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Кўп уйлардан исломни қидирдим. Аммо исломни улар деворга зийнат қилиб осиб қўйишганини кўрдим. Уй кутубхоналарида териб қўйилган, устида чанг тўпланиб қолган китоблар ҳолида кўрдим. Мен исломни аёллар кўксида тақиб қўйилган тилла тақинчоқларда кўрдим. Масжидларда тиловат қилинаётган Қуръонларда кўрдим. Вақтида ўқилаётган намозларида кўрдим.

Аммо кўп мусулмонлар исломни бозорга, ишхонага, завод-фабрикаларга  ва институт ва университетларга олиб боришмайди.

Улар фарзандларига қўйган исмларидан исломда эканликларини билдим. Аммо баъзилари бу исмлар замонга муносиб эмаслигини, уларнинг шарманда кийимларига мос келмаётганини даъво қилиб Европача исмлар қўйишаётганини кўрдим.

Баъзилар эшиттиришларини Қуръон билан бошлашади, уни кўп ўринларда кўрдим, аммо у Аллоҳ ирода қилган Ислом эмас. 

Мен пессимист эмасман. Мен Ислом келажагига умидла боқаман. Кишиларда онг дебочалари кўрина бошлади. Жоҳилликка қарши илк ҳаракатлар томон қадам ташланди. «Ҳақиқий исломни хоҳлаймиз» деган овозлар баландлай бошлади».

Тақийуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Соиғ ал-Мисрий

Муаллиф
Тақийуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Соиғ ал-Мисрий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Зоҳид Қўтқу ибн Иброҳим алБурсавий.Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан айри бўлди. Бас шундай экан, ким шайтон ва шайтоний фикрларни инкор давоми...

4847 12:00 / 19.01.2019
Бобом менга айтдилар .Сизнинг замонингиз ажойибда, хатоларингизни ахтаришади, агар топа олмасалар, ўзлари ўйлаб топишади, Ҳали шундай замон келадики, у пайтда давоми...

4129 15:00 / 30.12.2022
Европаликлар у пайтда бутунлай ёввойи бўлганлар. Насронийлик уларни зулмдан қутқара олмади. Бу дин муваффақиятга эриша олмади. Ислом эса эришди. Испанияга келган давоми...

4942 18:05 / 29.06.2019
Соғлом қалб ўз эгасига кўп ибодат қилишни юкламайди, тунлари бедор бўлишни ёки кўп вирд ва зикрларни талаб қилмайди. Шу билан бирга, бу қалбни ичида олиб юрган давоми...

2509 16:20 / 21.12.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021