1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доғистонда «Мард ўғлон» мультфильмининг давоми тайёрланмоқда

18:00 / 26.02.2020 2560 pdf Ўқиш режими + -

Доғистонда «Мард ўғлон» номли мультфильмнинг янги қисмлари тайёрланмоқда. Бу ҳақда islamosfera.ru манбаси хабар берди.

Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, «Мард ўғлон» анимацион мультфильм миллий маданият ва урф-одатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, шунингдек, ўзаро ёрдам, дўстлик, жасорат ва ақл-идрок каби фазилатларни оммалаштиришга қаратилган.

«Мард ўғлон» анимацион мультфильм сериали илк бор 2017 йил YouTube ижтимоий тармоқларида тарқатилган. Бугунги кунга қадар мультфильмнинг уч қисми оммага тақдим қилинди. Ҳозирда тўртинчи қисмини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар бир мультфильмнинг давомий вақти 8-9 минутни ўз ичига олади.

Мультфильмда Аждаҳо исмли сеҳргар билан курашадиган мард ўғлон Саиднинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳар бир қисм олийжаноблик фазилатларидан бирига бағишланган. Унда ўзаро ёрдам, меҳнатсеварлик, ҳалоллик ўз ифодасини топади. Буларнинг барчаси Сунгур бобо набиралари Шомил ва Софияга айтиб берган ҳикоясида акс этади.

Ушбу лойиҳа Президент грантлари жамғармаси томонидан 1,9 миллион рубль миқдорида молиявий маблағ олади.




Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Islamosfera.ru
Мавзуга оид мақолалар
.Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади, дейди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод давоми...

2183 17:06 / 20.05.2024
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси олий тоифали сухандон Шуҳрат ҳожи Қаюмовнинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор давоми...

1826 14:04 / 22.09.2020
Мақола мавжув эмас

6051 05:00 / 11.03.2017
Макканинг Арафот минтақасидаги Намира масжидида ҳар йили ўтказиладиган .Ҳаж хутбаси,ни таржима қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда theislamicinformation.com давоми...

1569 13:57 / 15.06.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021