1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Буюк хазинадан баҳраманд бўлинг!

18:25 / 14.04.2020 1986 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фироқ юки оғир, бағримиз тилди,

Соғиниб, кўзларга намлик ҳам инди.

Буюк Устоз бўлиб ўтдингиз, энди

Ҳамма эслаб Сизни «Ҳазратим», дейди…

Эй Аллоҳнинг Каломини тушуниб, қалбига жойламоқчи бўлган дўстим, «Тафсири Ҳилол»ни ўқинг!

Эй ҳадис уммони тубига шўнғиб, унинг дуру жавоҳирларидан баҳраманд бўлмоқчи бўлган толиби илм, «Ҳадис ва ҳаёт»ни ҳаётингиз мазмунига айлантиринг!

Эй шариат илмларини ўрганмоқчи бўлган диндошим, «Кифоя» сизга кифоя қилур!

Эй мукаммал саодат йўлини излаётган банда, «Мукаммал саодат йўли» ҳамроҳинг бўлсин!

Эй бахтиёр оила қурмоқчи бўлган ёшлар, «Бахтиёр оила» бахтингиз гарови бўлсин!

Эй одоб дарсларидан сабоқ олмоқчи бўлган ўқувчи, «Ижтимоий одоблар»ни ўрганиб, уларга риоя қилинг!

Эй руҳий оламини бойитмоқчи бўлганлар, «Руҳий тарбия» тарбиячингиз бўлсин!

Эй илм хазиналарини изловчи киши, «Одоблар хазинаси» хазина излайдиган конингиз бўлсин!

Эй дунё ҳикматларининг мағзини чақишга ҳаракат қилувчи донишманд, «Хислатли ҳикматлар шарҳи» барча хислатларингизни ҳикматли қилсин!

Эй турли саволларга жавоб изловчи инсон, билмасангиз, «Зикр аҳлидан сўранг»!

Эй ўзига тўғри йўл излаётган мусулмон, мўътадил (васатий) йўлни танла, зеро, «Васатия – ҳаёт йўли»дир! Зинҳор ихтилофга берилманг, «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар»ни излаб топинг! Зеро ҳаммаси «Очиқ хат»да ёзилган! Келгусида адашмаслик учун, «Ислом тарихи»дан бохабар бўлинг! Унутманг, «Мазҳаблар – бирлик рамзи»дир!

Эй мусулмон дўстим «Иймон»ингиз мустаҳкам бўлсин, «Тасаввуф ҳақида тасаввур»га эга бўлинг!

Ҳазратнинг илм уммони ҳақида тасаввурга эга бўлдингизми? Бу уммон тубига шўнғисангиз, яна янгидан-янги дуру жавоҳирлардан баҳраманд бўлаверасиз! Китоб ўқинг! Зеро, китоб – ҳаёт йўлингизни ёритгувчи чироқдир!

Алишер Эрназаров

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҳаётий қиссаУшбу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва шафқатсиз инсоннинг қиссасидир. Бу қисса нафақат Миср халқини, балки жамики араб давлатларида давоми...

7391 16:10 / 27.04.2019
Чақириш, нидо қилиш, исташ, ёрдам сўраш маъноларини билдирган дуо, Қуръонга кўра банданинг бутун вужуди билан Аллоҳга илтижоси ёки имкониятлари чекланган давоми...

3750 18:02 / 08.12.2018
Имом Кисоий ҳикоя қилади .Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл .Ўғилчам давоми...

6328 09:00 / 01.07.2022
2891 t r . ,. 2891. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир бўғим учун ҳар куни садақа лозимдир. давоми...

2585 10:00 / 07.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021