1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Карантин даврида рўза тутиш

15:00 / 26.04.2020 3487 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Мен шифохонада ишлайман. Ҳозирги карантин даврида коронавирус билан касалланган беморлар ташриф буюришмоқда. Саволим шундан иборатки: рўза тутсам иммунитетим пасайиб кетмасмикан? Агар ҳозир тутмай Худо хоҳласа кейинроқ тутсам бунинг ҳукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз қўрқмасдан рўзани тутаверинг. У вирусни сизга ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Валлоҳу аълам!

 

Уйимдаги пулимдан закот

Ассалому алайкум! Мен хозир чет элдаман ишлаяпман. Келганимга 10 ойдан ўтди, қарзларимдан узилиб яна уйимда 3600 доллар пулим йиғилиб турибди. Шундан закот беришим керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қачон нисобга эга бўлган бўлсангиз ўша кунни белгилаб қўясиз. 1 йил ўтгач ўша кунда неча пулингиз бўлса ўшанинг қирқдан бирини закот деб чиқарасиз. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради.Ўзбекистон халқ ёзувчиси, атоқли адиб Тоҳир Малик Ҳобилов Тоҳир 2019 йил 16 май куни 73 ёшида вафот этди.Шу давоми...

2980 09:40 / 16.05.2019
Тоатинг У Зотга манфаат бермас. Маъсиятинг У Зотга зарар етказмас. Фақатгина ўзингга қайтадиган фойда учун У Зот сени унисига амр этди ва бунисидан қайтарди.Ибн давоми...

2240 09:10 / 27.08.2019
28. Эътикоф фазилати. Рамазонга оид энг кўзга кўринган ибодатлардан бири масжидда эътикоф ўтиришдир.Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

1833 17:00 / 06.05.2020
Муҳаммад ибн Юсуф Фарёбий ҳикоя қиладилар .Бир неча асҳобларим билан Абу Синонни Аллоҳ раҳмат қилсин зиёрат қилгани бордик. У зотнинг ҳузурларига кириб давоми...

7940 15:00 / 07.10.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021