1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

ТАРАФКАШЛИК ЖОҲИЛИЯТ СИФАТИДИР

05:00 / 02.03.2017 3733 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу маънодаги тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир. Восила ибн ал-Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг расули, тарафкашлик нима?» дедим.
«Қавмингга зулмда ёрдам бермоғлигинг», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф биз «тарафкашлик жоҳилият сифатидир» сарлавҳаси остида ўрганаётган ҳадиси шарифлар мажмуасида келган тарафкашлик маъносини ўзига хос шарҳ қилиб бермоқда. Исломда тўғри маънодаги, ҳақ йўлдаги тарафкашлик тарғиб қилинади. Аммо зулмда тарафкашлик қилиш ман қилинади.

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тарафкашликка чақирган биздан эмасдир. Тарафкашлик асосида қитол қилган биздан эмасдир. Тарафкашлик йўлида ўлган биздан эмасдир», дедилар».
Шарҳ: Бундан салбий маънодаги тарафкашликка даъват қилиш ҳам, унга амал қилиш ҳам ва унинг йўлида фидокорлик қилиш ҳам ҳаром эканлиги чиқади.

Суроқа ибн Молик ибн Жўъшум ал-Мудлажий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: бизга хутба қилдилар ва: «Сизларнинг яхшингиз ўз уруғини мудофаа қилганингиздир. Модомики, гуноҳ қилмаган бўлса», дедилар».
Шарҳ: Демак, гуноҳ ва зулм қилмасдан тўғрилик ва адолат ила ўз қавмига тарафкашлик қилиш яхши нарса.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз қавмига ноҳақда нусрат берса, (қудуққа) қулаб тушиб думидан тортилаётган туяга ўхшайди», дедилар». Ушбу тўртовини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Қудуққа тушиб кетган туяни думидан тортиб чиқариш мумкин эмаслиги ҳаммага маълум. Шунингдек, қавига ноҳақда ёрдам бериб тарафкашлик қудуғига қулаб тушган одамни қутқариш ҳам қийиндир. Аслда эса мусулмон одам ўз қавмидан ноҳақлик ва зулмни кўрган чоғида уларни бундоқ гуноҳдан қайтариши лозимдир. Ана ўшанда у савобга ноил бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш қилдилар. Кейин бунга рухсат бердилар. Бир қавм ундан ўзини олиб қочди. Бу Набий давоми...

3638 05:00 / 03.03.2017
Имом Ғаззолий содиқликнинг олти маъноси ҳақида батафсил сўз юритганлар1. Тилдаги содиқлик.Бу маъно фақат хабарларга ва хабарни ўз ичига олган маъноларга боғлиқ давоми...

4932 09:19 / 17.04.2017
Ислом дини инсонларни доимо бирбирлари билан яхши муомалада бўлишга буюрар экан, уларнинг муомалалари беғараз бўлиши учун ўзаро муносабатлари ҳам самимий бўлиши давоми...

4162 05:00 / 03.03.2017
Инсоннинг бу дунёдаги умри жуда қисқа. Абадият билан таққослаганда ҳеч нарса эмас. Умр шунчалик тез ўтадики, ўлим бўсағасига келиб қолган одам гўё бир эшикдан давоми...

7722 16:52 / 28.09.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021