1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзага оид савол - жавоб

19:00 / 10.05.2020 2431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: қасддан бир неча рўзасини очиб юборган кишига неча марта каффорат лозим бўлади?

Жавоб: бир Рамазон ойининг бир неча кунлик рўзасини қасддан очган кишига битта каффорат кифоя қилади. Бир неча Рамазон ойининг рўзаларини қасддан очган кишига ҳар бир Рамазон ойи учун алоҳида-алоҳида каффорат лозим бўлади.

Уламолар бир Рамазон ойининг бир кунида бир неча бор еб-ичиб қўйиб, рўзасини қасддан очиб юборган кишининг битта каффорат тўлаши борасида иттифоқ қилишган.

Савол: каффорат вожиб бўлишини билмай, Рамазоннинг рўзасини қасддан бузиб қўйган кишига ҳам каффорат лозим бўладими?

Жавоб: Рамазон рўзасини қасддан бузган кишига каффорат лозим бўлади. Бунинг ҳукмини билмаслиги узр саналмайди. Ким икки йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еб-ичиб қўйса, зиммасига қазо ва каффорат лозим бўлади. Бунда аввало бир қул озод қилади. Бунга имкони бўлмаса, икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради.

Савол: эр аёлини мажбурлаб яқинлик қилса, аёлга ҳам каффорат лозим бўладими?

Жавоб: аёл ҳам бошидан хоҳлаб рози бўлса, қазо ҳам, каффорат ҳам лозим бўлади. Агар аввалида рози бўлмай, эр яқинликни бошлаб юборганидан кейин рози бўлса, қазо лозим бўлиб, каффорат лозим бўлмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун ҳаммамиз исрофгарларнинг исрофгарига айланиб кетдик. Деярли кўп нарса, у қимматми ёки арзон, аҳамиятлими ёки аҳамиятсиз, нодирми ёки сероб, ҳамма нарса давоми...

2917 19:00 / 22.03.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога интиқол қилганларидан сўнг Билол розияллоҳу анҳу Мадинада тура олмай, Шом тарафларга бош олиб давоми...

3743 12:10 / 18.05.2019
Масъудий Авн ибн Абдуллоҳ фақиҳлардан бирига шундай деганини ривоят қилади .Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур ва ўзи давоми...

2496 08:06 / 17.01.2020
Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб давоми...

5051 14:36 / 22.10.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021