1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қабул-2020: Диний таълим муассасаларида қабул қачон бошланади ва қай тартибда ташкил этилади?

11:30 / 15.05.2020 2545 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин тартиблари жорий этилган. Шунга кўра таълим муассасаларида карантин таътили эълон қилинган бўлиб, ўқув-машғулотлари масофавий таълим шаклида олиб борилмоқда.

Шунингдек, талабаларнинг ўқув йилини якунлаши ҳамда битирувчи босқич талабаларининг якуний аттестациялари ва битирув малакавий иши ҳимоялари ҳам масофавий таълим шаклида ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида тасдиқланган қабул Низомига кўра ўрта махсус ислом таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш 15 июндан 5 июлгача, олий диний таълим муассасаларида эса 15 июндан 15 июлгача ўтказилиши белгиланган.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида диний таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш юқорида қайд этилган муддатларда онлайн, масофавий шаклда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Аввалги йилларда қабул имтиҳонлари ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 3 та фан (Чет тили, Тарих, Маънавият ва маърифат) бўйича тест синови шаклида;

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида “Араб тили” фани бўйича ижодий имтиҳон, “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фани бўйича тест синови шаклида;

Ҳадис илми мактабида “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис”, “Араб тили” фани бўйича ижодий имтиҳон, “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синови шаклида ўтказилган эди.

Юртимизда карантин тартиблари давом этаётгани ва абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йили учун диний таълим муассасаларига кириш тест имтиҳонларини истисно тариқасида фанларни қисқартириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар, олий диний таълим муассасаларига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган битирувчилар қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари ўтказишнинг тасдиқланган тартиби ва қабул жараёнларига оид маълумотлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz ва islom.uz портали ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлар саҳифалари орқали бериб борилади.

Салоҳиддин Шерхонов

Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига АлАзҳар шайхлари, Ҳадис илми мактаби устозлари Шайх Жамолиддин Ҳошим ва Шайх Маҳмуд Абдуллоҳ ташриф буюрди.Меҳмонлар давоми...

2662 14:30 / 06.12.2021
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти мажлислар залида .Ҳаж2024, мавсумида зиёратчиларга хизмат қилувчи гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинари давоми...

1593 20:14 / 04.05.2024
Буюк Британияда жойлашган исломий хайрия ташкилотлари британияликларнинг ҳурмати ва ишончини қозониб, маҳаллий ва халқаро мақсадларга улкан ҳисса давоми...

1994 18:19 / 17.06.2023
Бугун, 25 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Яккасарой туманидаги .Яккасарой, давоми...

2638 11:29 / 25.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021