1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу диёрдан кет!

08:02 / 16.05.2020 2241 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳабиб айтади: «Бир киши Ҳасаннинг олдига келиб, «Эй Абу Саъид, кам овқат есам, очиқяпман. Кўпроқ есам, бўкиб қоляпман», деди. Ҳасан унга: «Бу диёр сенга тўғри келмаяпти экан. Бошқа диёрга бор!» деди».

Изоҳ: Ҳар бир диёрнинг ўзига хос иқлими бор. Эҳтимол, бу кишининг табиатига бу диёрнинг иқлими тўғри келмагани учун Ҳасан Басрий ортиқча бошқа сўзларга киришмасдан, бор гапни шундай айтаётган бўлсалар ажаб эмас. Балки бу жавоблари билан у кишини сергак торттириб, «Бундан бошқа сўрайдиган гапинг йўқми?» қабилида жавоб берган бўлишлари мумкин.  

Муҳаммад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади: «Али ибн Фузайл отасига: «Отажон, саҳобаларнинг сўзлари нақадар жозибали-а?» деди. Отаси: «Нима учун шундай эканини биласанми, ўғлим?» деди. У: «Йўқ», деган эди, отаси: «Чунки саҳобалар сўзлари билан ҳам Аллоҳ таолонинг розилигини исташган», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда одоб китобларимизда жуда кўп тавсиямаслаҳатлар келган.Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга муомалада хулқингиз чиройли бўлсин Кичикни ҳурмат давоми...

3379 19:20 / 27.10.2018
Сулайм Розий ё нусха кўчирар, ё дарс берар, ё ўқир, ё тиловат қиларди, унинг бўш вақти бўлмаган. Ҳофиз ибн Асокирнинг .Табйину кизбил муфтарий, ва Тожуддин давоми...

1824 14:40 / 08.03.2020
Аслида инсон нафсига ўзини беадабларча тутишлик хосдир. Шунинг учун ҳам у бандага буюрилган ахлоқий меъёрларнинг риоясига қаттиқ қаршилик кўрсатади. Нафс ndash давоми...

3572 21:00 / 13.07.2019
Келинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонавий илм тасдиқлаган одатлари ҳақида суҳбатлашамиз. Эрта туришНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни эрта давоми...

9839 12:10 / 03.06.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021