1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 258 кишини афв этди

19:40 / 21.05.2020 1931 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.




Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Руҳоний Девид Киганданинг ўн тўққиз ёшли ўғли Мусо Мувангузи Киганда Исломни қабул қилганини эълон қилди. Бу ҳақда islamnewsru сайти хабар берди.Мувангузининг давоми...

2063 12:19 / 15.12.2020
Қалб роббоний, руҳоний ва латиф нарса бўлиб, у инсоннинг моҳиятини намоён қилади. Идрок, билим ва маърифат ҳам, хитоб, итоб, иқоб ва талаб ҳам ундандир. Руҳ билувчи давоми...

522 17:14 / 14.11.2025
Nottingham шаҳридаги мусулмонларнинг ислом маданияти фестивали шаҳарнинг форрест майдончаси ҳудудида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда iqna хабар беради.Ушбу маросим Керимий давоми...

1966 14:30 / 22.07.2019
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда 20242025 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида .Нажот ndash таълимда, нажот ndash давоми...

2102 11:28 / 09.09.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021