1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Келинг, зикр ва дуо қиламиз! 5-дуо Уйга етиб борганда ўқиладиган дуо

19:02 / 25.05.2020 2922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди.

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِذَا وَلَجَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ، بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا، وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا، وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا، ثُمَّ لِيُسَلِّمْ عَلَى أَهْلِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Киши уйига кирганда «Аллоҳумма! Иннии ас‑алука хойрол мавлажи ва хойрол махрожи. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва ъалаллооҳи роббинаа таваккалнаа», десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чикдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик».

Таомни еб бўлгандан сўнг Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, дуо қилади.

وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا فَرَغَ مِنْ طَعَامِهِ قَالَ: «الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مُسْلِمِينَ».

«Сунан» соҳибларининг ривоятида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўз таомларидан фориғ бўлсалар, «Алҳамду лиллааҳиллазии атъаманаа ва сақоонаа ва жаъаланаа муслимийн», дер эдилар», дейилган.

Дуонинг маъноси: «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмон қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муртазо Аҳмад Юсуф Аллоҳ таоло инсонни мукаммал яратиб унга тил неъматини инъом этди. Инсон истеъмол қиладиган барча нарсанинг таъмини ажрата олишга ёрдам давоми...

5501 17:00 / 05.06.2019
Молик ибн Динордан ривоят қилинади .Бир қўшним бор эди. Фаҳш ишлар билан шуғулланарди. Қўшнилар менинг олдимга келиб, унинг устидан шикоят қилишди. Биз унинг давоми...

3563 07:00 / 08.01.2019
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ўзингизни дуои бад қилманг. Авлодларингизни дуои бад қилманг. Ходимларингизни давоми...

2432 09:30 / 25.04.2019
Абулқосим Исфаҳоний айтади .Фирқалар қуйидаги етти асос ҳақида сўз юритиш туфайли залолатга кетган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Зоти борасидаги сўзУ Зотнинг давоми...

1917 08:00 / 01.11.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021