1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мусулмонларнинг Мадинага ҳижрати

11:30 / 28.05.2020 3346 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мушрикларнинг тазйиқи остида қолган мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳижратга изн сўрай бошладилар, чунки улар Ясрибда ўз диндошлари уларга ёрдам беришларини яхши билар эдилар. Ана шу пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ҳижрат диёрингиз ҳақида хабар берилди. У Ясрибдир. Ким чиқмоқчи бўлса, ўша ёққа йўлга чиқсин», дедилар. Баъзи мусулмонлар махфий равишда ҳижратга тайёрлана бошладилар.

Ясрибга биринчи бўлиб ҳижрат қилиб келган мусулмон Абу Салама ибн Абдуласад бўлди. Аслида у Иккинчи Ақаба байъатидан бир йил олдин ҳижрат қилган эди. Ундан кейин Омир ибн Рабийъа аёли билан келди. Унинг хотини Лайло бинт Абу Ҳасма биринчи аёл муҳожир бўлди. Сўнг бошқа саҳобалар ҳам бирин-кетин ўта махфий равишда Маккани тарк этиб, Ясрибга ҳижрат қила бошладилар.

Ясрибга исломнинг кириш омиллари

Ясрибга Исломнинг киришига сабаб бўлган ҳолат ва шароитларнинг энг муҳими қуйидагилардан иборат:

– Ясриб араблари самовий динларга энг яқин араблар бўлишган, чунки улар ўзлари билан қўшни бўлиб яшаётган яҳудийлардан кўп гапларни эшитишган эди.

– Мадина яҳудийлари арабларга таҳдид қилиб, охирзамон пайғамбарининг чиқишига оз қолганини, улар ўша пайғамбарга эргашиб, арабларни йўқ қилишларини айтишар эди. Шунинг учун Мадина араблари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишга шошилдилар.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

2690 06:00 / 28.05.2023
Ҳозирги кунимизда фавқулодда ҳолатга дучор бўлганларга ёрдам бериш энг мақталган ишлардан бирига айланиб қолган. Аммо бундай ишларга ким асос солганини билиб давоми...

2556 12:13 / 29.06.2024
Жалуло фатҳи Жалуло Яздажир қочиб борган шаҳар эди. Ўша ерда у билан бирга форслар жамланиб, қўрғон кўтаришган, мудофаа истеҳкомини қуришган эди. Мусулмонлар давоми...

2411 14:23 / 15.05.2024
Қўриқхоналар ташкил қилиш Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халқнинг камбағал тоифаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият ихтиёрида бўладиган давоми...

1571 15:25 / 18.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021