1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эй уммат қиёмат яқин... (бешинчи мақола)

15:30 / 16.06.2020 3703 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Ҳузайфа ибн Усайд ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўнта белгини кўрмагунингизча қиёмат қоим бўлмайди», деб туриб, ердан жонивор чиқишини ҳам айтганлар.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ёд олиб, ҳеч ёдимдан чиқармадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қиёматнинг биринчи аломатларидан қуёшнинг мағрибдан чиқиши ва одамларга добба-жониворнинг чиқишидир, буниси чошгоҳ пайтида бўлади. Қайси бири олдин чиқса, кейингиси дарров шеригининг орқасидан чиқади». Шу билан бирга, муҳаққиқ тафсирчи уламоларимиз ушбу жонивор ҳақида кераксиз ва асоссиз гаплар кўпайиб кетганини, улар тафсир китобларимизга ҳам кириб қолганини, ишончли манбаларга суянмаган гаплар бўлгани учун уларга эътибор бермаслик лозимлигини таъкидлайдилар. Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда келган хабарлар билан кифояланиш энг яхши иш. Қолгани эса, фақат Аллоҳ биладиган ғайб илмдир. «Қачонки уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида, Биз улар учун ердан бир добба-жонивор чиқарамиз».

Бу «жонивор» оятда «добба» деб айтилган. «Добба» ер юзида аста юрувчи, деганидир. Қорни билан судралиб юрадими, икки, тўрт ёки сонсиз-саноқсиз оёқлари билан юрадими, фарқи йўқ. Диний адабиётларда ҳам бу жонивор «доббатул арз» номи билан машҳур бўлган.

Демак, қиёмат яқинлашганда ўша жонивор чиқади ва:

«У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлганларини айтиб берадир».

«Доббатул арз»ни одамларга гапиртиришдан мақсад уларнинг илоҳий оятларга иймон келтирмайдиган бўлганликларини билдириш экан.

Қандай қилиб айтишини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Имо-ишора билан тушунтирадими, ҳамма инсонлар тушунадиган тилда гапирадими ёки инсонлар унинг тилини тушунадиган бўлиб қоладиларми, биров бу ҳақда бир нарса билмайди. Биз эса, ушбу Намл сурасида ҳайвонларнинг одамлар билан муомала қилиши, гаплашиши кетма-кет келганига эътиборни қаратмоқчимиз, холос.

4.Қуёшнинг мағрибидан чиқиши.

Қуёш ўзи ботадиган томондан чиқади.

5.Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламни нозил бўлишлари.

Бу аломат ҳақида ҳам ҳадису-шарифлар келажак.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, давоми...

2641 16:21 / 12.10.2020
Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйлардаги илонлар ҳақида сўралдилар. Шунда у зот.Агар улардан бирортасини давоми...

28759 11:05 / 25.11.2019
Банданинг ҳар бир амали унинг қалбига таъсир қилади. Агар яхши амал қилса, банда қалби равшанлашади, дилидаги ғуборлар тарқалади. Банда гуноҳ содир этганда қалби давоми...

6981 19:10 / 05.03.2019
Швециялик 75 ёшли роҳиб мусулмон бўлди. Исмини Аҳмад деб ўзгартирди. Кейинчалик Марокашга кўчиб ўтди. Черков уни ўз ишига қайтариш учун кўп ҳаракат қилди, лекин уни давоми...

3661 11:01 / 16.09.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021