1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, Сенинг номинг билан ҳаракат қиламан

10:00 / 03.07.2020 3386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин икки лабларини нимадир деб қимирлатар эдилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, бу айтаётган нарсангиз нима?» деб сўрадим. Шунда У зот:

اللهُمَّ بِكَ أُحَاوِلُ وَ بِكَ أُصَاوِلُ وَبِكَ أُقَاتِلُ

«Аллоҳумма бика уҳаавилу ва бика усоовилу ва бика уқоотилу», деб айтяпман», дедилар».

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг билан ҳаракат қиламан, Сенинг номинг билан ғолиб бўламан ва Сенинг номинг билан уруш қиламан.

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала давоми...

1695 08:25 / 07.12.2024
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга овқат тановул қилгани ўтирсак, у зот қўлларини давоми...

1079 04:15 / 06.08.2025
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимки таом еб, сўнгра .Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва давоми...

1093 04:11 / 17.09.2025
Мавлаая , солли васаллим дааиман абадан аъла Ҳабийбика хойрил холқи куллиҳими. Maъноси Эй Мавлом Нигоҳбон Эгам Яралмишларнинг энг яхшиси бўлмиш Ўз ҳабибинг давоми...

1352 04:36 / 06.09.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021