1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақирларга хушхабар

16:17 / 31.07.2020 3049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳдан бошладим, сизлар учун бир ҳикмат,

Фақирларга башорат, оқил учун бир ибрат.

Ийд Қурбон келганда, Расулуллоҳ чоғланди,

Сўймоқ учун икки қўйнинг, оёқлари боғланди.

Оқибатин билмасдан, аҳли нодон сўзлари,

Керакмиди шу ишлар? Фақир бўлса Ўзлари,

Ҳаловат йўқ тоатда, бизлар дунё ғамида,

Ҳавотирда Мустафо, айтинг кимнинг ғамида.

Кўзни очинг мўъминлар, ҳикматдур ҳар ишлари,

Ўзларин ўйламаслар, умматдур ташвишлари.

Фақирларга ҳушхабар, ҳавас қилар бойлар ҳам,

Йиғлаб ҳавас қилгайдур, юзлаб қўй сўйганлар ҳам.

Асли баён шундадир, Муборак қўллар билан,

Сўйдилар икки қўйни, ихлос муҳаббат билан.

Сўнгра дуо қилдилар: -Хожамсанку ягона,

Битта қўйни ўзимдан, қабул айла Роббана.

Яна дуо қилдилар, Ҳақга нола қилдилар,

Уммат учун чекиб ғам, қалбни вола қилдилар.

Дуо қилар тўкиб ёш, эшитган қилмас бардош,

Кимлар учун қайғурди, англагин эй! Бағритош.

-Қиёмат тонг отгунча, эҳсоним бўлса мақбул,

Барча фақир номидан, бағишладим эт қабул.

Дуо кетди Расулдан, охир замон бўлгунча,

Ноумид бўлманг фақирлар, имкон сўранг ўлгунча.

Мен ҳам фақир ва мискин, лекин қалбим юмшамас,

Тоатларим кўз-кўзга, ибодатга ўхшамас.

Ё, Роббана насиб қил, Ҳабибинг эҳсонидан,

Сўраб ҳаё қиларман, дуойим нуқсонидан.

Раҳматингни чеки йўқ, менда зарра гумон йўқ,

Хос умматин қилмоқга, Сендан бошқа умид йўқ.

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди, имом ноиби

Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли

Мавзуга оид мақолалар
Киши чарчаган пайтда хордиқ олиш мақсадида кўнглига, қалбига таскин берадиган малҳам излайди. Аксариятимиз бундай ҳолларда телевизору интернетга мурожаат давоми...

3382 12:40 / 04.09.2019
У мажлисдан чиқиб, шошапиша югурганича уйига қараб кетаётган эди. Ҳамкасблари ортидан .Ҳа, тинчликми, бунча шошиб қаерга кетяпсан, учрашувинг борми, деб гап давоми...

3518 09:10 / 27.09.2019
Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда зардўштийлик динини илгари сураётган кишиларни кўп ўқияпмиз, уларнинг наздида барча мусулмонлар арабпарастлар экан, энг давоми...

5807 11:00 / 30.03.2020
418Укоз номлик бозордаги, эшитган сўз мафтун қилди,Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўйлантириб, ҳаётдан кўп маҳзун қилди,Одамлардан узоқ кетиб, ёлғизликда давоми...

4258 10:05 / 30.10.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021