1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ОҒИР ЖУДОЛИК

04:00 / 02.08.2020 2343 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ва Ислом.уз портали жамоаси раҳбаримиз Исмоилжон Муҳаммад Содиқнинг бувилари вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилади.

Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, ўзбек элининг ардоқли фарзанди, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қайноналари Саодатхон ҳожия ая табаррук ёшда, улуғ айём кунида, ташриқ кунларида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Аллоҳ таоло табаррук онахонимизни Ўзининг шомил раҳматига, чексиз мағфиратига олсин, қабрларини мунаввар айлаб, охиратларини обод қилсин, Фирдавс жаннатига дохил қилсин!

Меҳрибон Роббимиз умрини солиҳ фарзандлар тарбиясига бағишлаган ҳожия аямизнинг барча тортган дардларини саҳву хатоларига каффорат айласин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, ортларидан қолган барча солиҳ ва солиҳа зурриётларига, мусибатзада аҳли байтларига сабру салвон берсин, уларни то Қиёмат аждодларига муносиб давомчилардан қилсин.

Хонадонимизга келиб, таъзия изҳор қилиш ниятида бўлган, аммо карантин сабабли халқимизнинг хавфсизлиги, саломатлигини ўйлаб, марҳумамизнинг ҳақларига ғойибона дуода бўлган барча азизларимизга чин қалбдан ташаккур айтиб, уларнинг ниятлари мақбул бўлганини, таъзияларини миннатдорчилик ила қабул қилганимизни маълум қиламиз.

Қалбимиз маҳзун, кўзлар тўла ёш ила Аллоҳ рози бўладиган сўзларнигина айтамиз:

«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтувчимиз»

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»

Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 26 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган .Боқий Бухоронинг ислом давоми...

1953 17:07 / 26.11.2023
Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳидояrdquo экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид АлНуаимий бошчилигидаги делегацияси давоми...

1182 14:59 / 28.06.2024
Бу йил қироллик маъмурлари фақат 60 мингга яқин зиёратчиларни Маккага қабул қиладилар. Бу сафар Ҳаж ибодатини адо этмаганларга имтиёз берилади, дея хабар беради давоми...

2276 10:30 / 19.06.2021
Рамазоннинг биринчи ўн кунлигида Маккадаги Буюк масжидга 1,5 миллионга яқин мусулмонлар ва зиёратчилар ташриф буюришди.Саудия Aрабистони матбуот агентлиги давоми...

1635 11:00 / 27.04.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021