1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Андалус оғриқлари

11:00 / 10.08.2020 2830 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Жаъфар Варроқнинг набираси бор эди. Унинг исми Салима бинт Жаъфар бўлган. У бобосидан китобга меҳрни, ўқишга муҳаббатни ўрганди. Унга бобосидан жуда катта бойлик кутубхона мерос бўлиб қолди.

Салима ёшлигидан насронийлар «Бобур Рамла» майдонида мусулмонларнинг китобларини ёқишганини кўрар эди.

Салима Андалусдаги олима аёллардан эди. У турли фанларни пухта эгаллаган, хусусан тиббиёт ва доришуносликда моҳир эди. У уйида дори тайёрлайдиган корхона очган эди. Салима беморларни даволар, шифокорлик ҳам қилар эди.

Аммо насронийларнинг тафтиш маҳкамалари уни сеҳргарликда айблашди. Бунга қаноат қилмай уни шайтондан ҳомиладор бўлган дейишди.

Бунинг сабаби, унинг эри мужоҳидлардан эди. Ҳукуматдан қочиб кетган эди. У уйига яширинча келиб турар эди. Салима эса эри ҳақида ҳеч нарса айтишни истамади.

Уни яна кечаси ҳавода учади дея айблашди. Чунки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Қуддусга бир кечада келганларига, сўнгра меърожга чиққанларига иқрор бўлган эди.

Ушбу кулгили маҳкамадан сўнг уни ҳомиладор ҳолида қозиққа боғлаб ёқиб юборишди.

У жазонинг ижроси томон келар экан умуман тушкунликка тушмаган, буткул хотиржам эди. У душманларини хурсанд бўлишларини истамаган эди.

«Дин ва қон. Андалус аҳлини йўқ қилиш» китобидан

Абдулқодир Полвонов таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
СаволНамозда ташаҳҳуд ва икки салавотдан кейин .Аллоҳуммағфирлий валивалидайя..., ва .роббана атина фиддуня..., дуоларини ўқиш суннатми Баъзи муллалар .Шу дуоларни давоми...

6189 19:39 / 14.06.2020
Шайх ҳазратлари, менда битта савол бор эди, шунга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман. Кўпчилик одамлар Ийсо алайҳиссаломни насоролар ва яҳудийлар хочга давоми...

13335 19:00 / 01.01.2019
СаволМен бир дўстимга қарз берган эдим, яқинда маълум бўлиб қолдики, дўстим ўша маблағни нопок ишларга сарфлаётган экан. Унинг гуноҳларига мен ҳам шерик бўлиб давоми...

3098 15:02 / 09.07.2020
Хут ибн Рофеъдан ривоят қилинади .Амр ибн Атаба шериклари билан уларнинг ходими бўлишга шартлашиб олган эди. Иссиқ кунлардан бирида у чорва боққани чиқди. давоми...

2042 08:01 / 08.01.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021