1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Брунейда Қуръон дарслари

18:03 / 12.08.2020 1607 pdf Ўқиш режими + -

Яқинда бўлиб ўтган Covid-19 матбуот анжуманида Бруней Даруссаломида Қуръон дарслари бошлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Borneo Bulletin манбаси хабар берди. Бундан ота-оналарнинг кўнгли кўтарилиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Улар фарзандларини мактабдан ташқари кунларини диний илмлар билан тўлдиришлари мумкинлигидан хурсанд бўлдилар.

Ота-оналарнинг айтишича, фарзандларини Қуръон дарсларига қайтариш тўғрисида ҳеч қандай эътироз йўқ эканлиги, ҳукумат Covid-19 инфекциясини юқиш ҳолатини олдини олган ва бундан кейин ҳам вирус тарқалишини олдини олиш учун соғлиқни сақлаш чораларига таянганлигини маълум қилишди.

Имом Абдулазиз бин Ҳожи Абдуллоҳнинг таъкидлашича, Қуръони карим дарслари Масжидлар ишлари бошқармаси ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тавсияларига мувофиқ олиб борилмоқда. У дарс пайтида ҳам, машғулотдан ташқарида ҳам гигиенага амал қилиш муҳим эканлигини айтиб ўтди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Шаҳарликлар 2022 йилнинг илк бомдод намозини Аё София масжидида адо этишди.Унда Туркиянинг Дин ишлари раҳбари Али Эрбаш ҳамда фуқаролар иштирок этди.Дин ишлари давоми...

2148 08:00 / 02.01.2022
Ислом оламининг йирик алломаларидан бири mdash Бурҳониддин Марғиноний ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритишга қаратилган муҳим ташаббусни босқичмабосқич амалга ошириш давоми...

916 12:58 / 06.05.2025
Рабиъул аввал ойи ҳар бир мусулмон инсон учун ўзгача аҳамият касб этиши табиий. Зотан, бу ойда ҳабибимиз, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар Муҳаммад давоми...

2605 20:14 / 21.11.2019
1 ноябрь куни Бухоро вилоятида .Naqshbandi Tourism Festivalndash2019, халқаро фестивали доирасидаги зиёратларнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Меҳмонлар дастлаб Абдухолиқ Ғиждувоний давоми...

2781 10:38 / 02.11.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021