1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўза тутиш ва намозларнинг қазосини ўқиш ҳукми

16:05 / 15.09.2020 3662 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Намоз ўқишни ва рўза тутишни 21 ёшимда бошлаганман. 12 ёшдан 21 ёшгача намоз ўқимаганман, рўзани эса баъзан тутиб турардим. Шу қолган намоз ва рўзаларнинг қазосини ўқиб-тутиб бериш бизнинг мазҳабимизда фарзми, вожибми ёки суннатми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўз вақтида адо этилмаган фарз рўза ва намозларнинг қазосини қилиш фарздир. Уларни қўлдан келганича қилиб боравериш керак. Баъзиларга ўхшаб, фалон нарсани қилса, қазо намоз ўқимаса бўлар экан, демаслик лозим. Яна бошқаларга ўхшаб, қазо намоз ва рўзаларни ҳисоблаб, бунча нарсани қандай бажараман, деб ўзини ортиқча қийнаш ҳам керак эмас.

Кундалик ҳаётини оддий ҳолда ўтказиб, бўш вақтларда қазо ибодатларини бажариб боравериш лозим.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан олинди

 

Мавзуга оид мақолалар
Авн ибн Муаммардан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз аёлининг олдига кириб, .Фотима, бир дирҳам борми, узум сотиб олайлик, деди. У .Йўқ,, деди. Умар ибн Абдулазиз давоми...

2509 08:02 / 17.11.2020
Бир киши Мадинада бир уй қурди. Уйни қуриб бўлганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унинг уйи олдидан ўтиб қолдилар. Бояги одам уйининг эшиги олдида туриб, .Эй Абу давоми...

3390 07:10 / 28.06.2019
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Билолнинг азони ҳам, уфқда бундай ердан осмонга чўзилган оқлик ҳам давоми...

5890 19:00 / 07.05.2020
Жума муборак бўлсин

13177 17:09 / 12.01.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021