1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛАМИЗ

18:56 / 26.09.2020 2692 pdf Ўқиш режими + -

Hilol Nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси ҳофизи Қуръон қироати ва тажвид илмида моҳир қори, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан силсила бўлиб келган ўн хил қироат соҳиби, «Ал-Азҳар» жомиясининг қироат факультетини тамомлаб, ҳозирда юртимизга хизмат қилиб келаётган устоз Зайниддин қори Усмоновнинг вафотлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло Зайниддин қорини барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Ушбу мусибатзадаларга, марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз ва барча яқинларига Аллоҳ таоло гўзал сабр берсин.


Устоз Зайниддин қори Усмонов 10 хил Қуръон қироатини ватанимизга олиб келган пешқадамлардан эди.

Аллоҳ таоло марҳум Зайниддин қорини Ўз раҳматига олиб, Қуръон қориларига ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, шогирдлари, сафдошлари ва мухлисларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Адабиёт бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти лауреати Буюк Британияда яшовчи танзаниялик Абдулраззоқ Гурнага тақдим этилди. Бу ҳақда Швеция Қироллик Фанлар академияси давоми...

2130 15:40 / 08.10.2021
Буюк Британиядаги масжидларда фаол мусулмонлар томонидан йиллар давомида маҳаллий жамоалар учун .Очиқ эшиклар куни, ўтказиб келинмоқда. .Масжидимизга ташриф, давоми...

1646 16:01 / 18.09.2023
2019 йил 25 март куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий иш қоғоси нусхасига ёзилган бир нечта шахслар тўғрисидаги маълумотлар сохтадир. давоми...

2912 22:05 / 25.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021