1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

10. «Олтин силсила» «Саҳиҳи Муслим» 2-жузи

10:34 / 26.10.2020 1782 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан кейинги манбаи ҳадиси шарифлардир. Маъноси ваҳий, ифодаси башарий бўлган бу набавий ўгитларни ўзида мужассам этган асарларнинг энг машҳур ва мўътабарлари қўлингиздаги «Олтин силсила» туркумига кирган тўққизта ҳадис тўплами ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, энг олийси, ҳеч шубҳасиз, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳиҳул Бухорий» асаридир. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, асарнинг ўзбек тилидаги таржима ва изоҳи «Олтин силсила» туркумининг биринчи тўплами ўлароқ, гўзал суратда, саккиз жилдда чоп қилиниб, халқимизга тақдим қилинди. Навбатдаги тўплам – «саҳиҳайн», яъни икки саҳиҳ асарнинг иккинчиси, бошқача қилиб айтганда, «Саҳиҳул Бухорий»нинг эгизи, «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам, Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этган «Саҳиҳи Муслим» китобидир. Бугун ушбу тўпламнинг иккинчи китобини сиз азизларга тақдим этиб турганимиздан бағоят мамнунмиз.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида юртимизнинг жонкуяр уламолари томонидан чоп қилинаётган «Олтин силсила» туркуми бугун кўпчиликка маълум. Ҳадислар қомуси ҳисобланган бу лойиҳани юртимизда ҳадис илми қайта жонланишининг энг ёрқин намунаси, халқимизнинг илмий диний ҳаётидаги тарихий ҳодиса деб атасак, муболаға бўлмайди. Ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ‒ иккинчи тўплам нашри билан сизни муборакбод этамиз.


Муаллиф: Муслим ибн Ҳажжож (Имом Муслим)

Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи

Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 2-жуз

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
quotАмаллар ниятга боғлиқдирquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Амаллар ниятга боғлиқдир, деб номланган давоми...

6075 12:25 / 24.03.2015
Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳиНоми .Олтин Силсила ndash Саҳиҳул Бухорий, 7жузНашриёт .Hilol, нашриётматбаасиСана 2018 йилҲажми 704 бетISBN давоми...

3289 12:19 / 27.12.2018
Зикр ахлидан сўранг 103, 104, 105.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 103 ва 104сонлари. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

4758 18:02 / 05.01.2011
.Тафсир Хилал, 4томПеревод смыслов и толкование Священного КуръанаquotЭту скромную попытку толкования Слова Всевышнего Аллаха посвящаю моему отцу Мухаммаду давоми...

2840 12:27 / 26.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021