1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яхшиликка йиғлаяпман, ўғлим

14:00 / 15.05.2022 4922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъид ибн Абу Аруба айтади: «Умар ибн Абдулазиз ўғлига «Қуръон ўқиб бер», деди. Ўғли «Қайси сурани ўқий?» деб сўради. Умар ибн Абдулазиз «Қоф сурасини», деди. Ўғли ўқишни бошлаб, «Мана, ўлим мастлиги етиб келди. (Эй инсон!) Сен қочиб юрган нарса (ўлим) мана шудир» оятига етиб келганида Умар йиғлаб юборди. Кейин яна ўқишни буюрди. Ўғли «Қайси сурани ўқий?» деган эди, яна Қоф сурасини айтди. Ўғли яна ўқишни бошлагач, ўлимнинг зикрига келганда янада қаттиқ йиғлаб юборди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди».

Абу Мавдуд айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазиз «Қайси бир машғулотда бўлманг, ундан (Қуръондан) бирор (оят) тиловат қилманг, (умуман) қандай иш қилманг, унга киришганингиздаёқ Биз сизларга шоҳид бўлурмиз» оятини қироат қилиб, қаттиқ йиғлади. Уйидагилар буни эшитиб, югуриб чиқишди. Аёли Фотима унинг йиғлаганини кўриб, қўшилиб йиғлашга тушди. Уларнинг йиғисини эшитиб, уйдагиларнинг барчаси йиғлади. Абдулмалик келганида улар шундай ҳолда йиғлаб ўтирар эдилар. У «Отажон, нимага йиғлаяпсиз?» деб сўради. «Яхшиликка, ўғлим. Отанг дунёни танимасликни, дунё ҳам уни танимаслигини хоҳлади. Аллоҳга қасамки, ҳалок бўлишдан – дўзах аҳлидан бўлиб қолишдан қўрқдим, ўғлим», деди Умар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир соҳада бўлганидек, мўмин кишининг ризқ борасида ҳам ўз қараши бўлади. Ризқнинг манбаи қаерда Ризқни ким яратади ва уни махлуқотларга ким етказади Мўмин давоми...

9436 12:10 / 24.04.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий мерослариданАдабий асарлар халқ оммасига катта таъсир ўтказиши ҳаммага маълум. Уларнинг асосий давоми...

8679 13:05 / 23.03.2020
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Уламолар Бароат Тавба сурасининг бошида .Бисмиллаҳир роҳманир роҳим,нинг тушиб қолиши ҳақида ихтилоф қилишди. Баъзилар давоми...

7991 11:00 / 22.12.2020
Абу Яҳё Аҳмад ибн Зирор Ажлийдан ривоят қилинади .Довуд Тоийнинг олдига бордим. У кенг ҳовлида, эшиги ҳам йўқ бир хароба уйда яшарди. Баъзилар унга .Ҳеч ким йўқ давоми...

1982 08:00 / 21.04.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021