1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

У пайтда ҳадя бўлган, ҳозир эса…

08:00 / 02.11.2020 1663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Муҳожир айтади: «Бир куни Умар ибн Абдул­азизнинг кўнгли олма тусаб қолиб, «Қанийди ҳозир олдимизда олма бўлса… Унинг ҳиди ҳам ширин, таъми ҳам ажойиб», деди. Шунда бир қариндоши унга олма келтирди. Элчи уни олиб келгач, Умар ибн Абдулазиз «Ҳиди қандай ширин, хушбўй! Буни берган кишига олиб боргин-да салом айтиб, «Берган ҳадянгни сен яхши кўрадиган жойга бердик», дегин», деди. Мен: «Эй мўминларнинг амири, ҳадя берган киши амакингизнинг ўғли, ўзингизнинг қариндошингиз-ку? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадяни еб, садақани емаганларини биласиз-ку», дедим. Шунда халифа: «Шўринг қурғур, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган нарса ҳадя бўлар эди, бугун бизга берилётган ҳадя эса порадир», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сувайд Калбийдан ривоят қилинади .Зарр ибн Ҳубайш Абдулмалик ибн Марвонга ваъзнасиҳат тўла мактуб ёзди. Мактубнинг охирида қуйидаги сўзлар бор эди .Эй давоми...

3525 08:05 / 04.04.2020
Ҳаммод ибн Абу Ҳанифадан ривоят қилинади .Довуд Тоийнинг озод қилган чўриси .Эй Довуд, сизга ёғлик таом пишириб бераман,, деди. У .Майли,, деди. Аёл таомни пишириб, давоми...

3057 09:10 / 24.02.2019
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдик. У зот алайҳиссалом .Ҳозир олдингизга жаннат аҳлидан давоми...

2111 08:11 / 13.11.2020
Ибн Уяйнадан ривоят қилинади .Бир киши Бишр ибн Мансурга .Менга насиҳат қилинг,, деди. Бишр ибн Мансур .Сени ўлим лашкари кутиб турибди,, деди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2905 08:00 / 04.03.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021