1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кимгаки яхшилик илинсам...

11:00 / 09.11.2020 2155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бизни Ўзига ибодат қилишимиз учун яратган ва бу йўлда бизга Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламни гўзал ўрнак қилган. Дарҳақиқат, деярли ҳаммамиз шу сўзларни ёддан биламиз, ўқиймиз, ёд олганмиз. Аммо шу сўзлар бизга таъсирни кўрсатиши, ҳар доим фикру ёдимизда бўлиб туриши учун уларнинг маъносини чуқур англашимиз ва ҳис қилишимиз, илм билан мустаҳкамлаб олишимиз керак.

Бир неча йиллар муқаддам, динимни мукаммал ўрганишга, ўзимнинг вазифаларимни англашга эҳтиёж сездим. Аллоҳ таолонинг марҳамати ила қўлимга «Мўминнинг меърожи» номли китоб тушди. Сувга ташна кишидай ўқий бошладим, ҳар бир сўз ўзига мос ўринда танлаб ишлатилган ва намоз ибодати ҳақида муфассал ёритилган бу китоб муаллифига қизиқдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф...

Ҳаётимнинг 180 даражага бурилиб, ўзгаришига сабабчи бўлган, мен ҳар гал илмга муҳтожлик сезганимда китобларига юзланадиган, тушларимга кирадиган инсон...

Аллоҳ у зотдан рози бўлсин. Кунлар ўтгани сайин, бу инсоннинг илмий меросларини, у кишининг шахсий сифатларини яхшилаб ўрганишга, уларнинг сўзлари ва амалларидан ибрат олишга интилардим. Ҳайратдан лол эдим, китобга бўлган бунчалик муҳаббат, Исломни инсонларга етказиш учун тинмай қилинган меҳнат ва унинг самарасини кўрсатиши ортида қандай сир борлигига қизиқардим.

Бугун шуни англадимки, Ҳазратнинг энг катта ибрат манбалари, илм чашмалари Аллоҳга ҳақиқий тақво ва таваккул билан суянганларидан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ бўлганларидан экан. Гўёки исмларининг ҳам Муҳаммад Содиқ эканлиги бежиз эмасдек...

Ҳа, менинг тамомила бошқа инсонга айланишимда, устознинг ҳиссалари жудаям катта. Мен у кишини вафотларидан кейин таниган бўлсам-да, у зот мен учун таълим берган, Аллоҳнинг розилигини топишга ундаган устозлар.

Ҳозир ҳам ёнимда у кишининг бир китоблари мутолаа қилишимни кутиб турибди.

Устознинг ҳаётларида шунчалик барака бўлган эканки, улар ёзган китобларни мана неча йилдирки, ҳалиям ўқиб тугатишга улгурмаяпман.

Ҳа, Аллоҳ таоло менга шундай маънавий Устоз насиб этганидан, беҳад мамнунман, шукр қиламан. Кимгаки яхшилик илинсам, унга албатта, Ҳазратнинг китобларидан совға қилишга ҳаракат қиламан.

Аслида ёзмоқчи бўлган сўзларимнинг кўпи қалбимда ва дуоларимда қолди. Сиз азизларга эса шуни таъкидламоқчиманки, илм олишдан ҳеч қачон тўхтаманг, уни фурсати келганда, саҳиҳ манбалардан ўрганинг. Зеро, илм инсонни азиз қилади, Аллоҳга яқин бўлишига, жаннатда Унинг жамолига мушарраф бўлишга элтади.

Солиҳа Зариф қизи

«Ҳилол» журналининг 10(19) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3723 12:01 / 02.11.2018
Ишхонамга бир қиз кириб келди. Бир қарашда кийиниши мени унча ажаблантирмади.Лекин унинг кўзида одамнинг раҳмини келтирадиган маҳзунлик ва ҳайронликка гувоҳ давоми...

4308 17:00 / 15.11.2021
.Риё ҳаромми, макруҳми ёки мубоҳми, деган саволга бир оғиз сўз билан жавоб бериб бўлмайди. Бунинг тафсилоти бор.1. Риё ибодатларда бўлса, ҳаромдир. Намози, садақаси, давоми...

4745 12:00 / 01.02.2019
Икки аёл сафарга чиқди. Икковининг ҳам ёш боласи бор эди. Йўлда уларга бўри ҳужум қилиб, болаларнинг бирини еб қўйди. Икки аёл омон қолган битта болани талашиб давоми...

2172 09:01 / 18.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021