1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж» ва «Умра» зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги лойиҳа

09:00 / 11.11.2020 2395 pdf Ўқиш режими + -

Блогер Хушнуд Худойбердиев телеграм саҳифасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 364-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида kun.uz манбаси хабар берди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига жойланган мазкур қарор лойиҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши ҳамда Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоида белгиланган.

Айтиш лозимки, қарорнинг амалдаги таҳририда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан бошқа ташкилотларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этишларига расмий тақиқ белгиланмаган.

Ушбу лойиҳа билан батафсил танишиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидан амалга оширган қидирувлар натижа бермади. Лойиҳа ушбу платформага жойланмай, «ёпиқ эшиклар ортида» қабул қилиниб кетиши эҳтимоли мавжуд.

Маълумот учун, президент қарорига асосан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.

Жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг 15-моддасида (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний соҳадаги ваколатлари) қўмита Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатини амалга оширишни ташкил қилади, деган қоида акс этган.

Амалдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда қўмитага бундай ваколат берилмаган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, ҳафтанинг ҳар жума куни хуфтон намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида Имом Нававийнинг .Арбаъин, асари асосида суҳбатлар давоми...

2282 21:00 / 04.12.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имомхатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров ва бир қанча давоми...

2818 17:40 / 29.06.2021
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан Умраrdquo зиёратчилари учун менингитга қарши давоми...

1645 17:23 / 21.01.2025
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги .Термиз, халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида Афғонистон расмийларининг Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси давоми...

1401 13:30 / 14.05.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021