1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Мукотаба

17:00 / 13.11.2020 3225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Мукотаба» сўзи луғатда «ёзишмоқ» маъносини билдиради.

Шариатда эса хожа билан қулнинг ўртасида маълум мол тўлаб, озод бўлиш ҳақидаги шартномадир.

Мисол учун, хожа ўз қулига «Менга беш ойда эллик динор топиб берсанг, озодсан», деса, қул «Қабул қилдим», дейиши ила мукотаба ҳосил бўлади. Одатда бундай шартномалар ёзиб қўйилгани учун «мукотаба» номини олган.

قَالَ اللهُ تَعَالَى:

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ

Аллоҳ таоло:

«Қўлларингиз мулк қилиб олганлардан (озодлик) васиқасини истайдиганлар бўлса, бас, уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар ила васиқа ёзинг...», деган («Нур» сураси, 33-оят).

Шарҳ: Яъни, қулларингиз мол тўлаб, озод бўлиш шартномасини тузмоқчи бўлганларида яхшилик ҳис қилсангиз, «мукотаба» қилиб, шартини ёзишинг. Шунга биноан, қул мукотабани талаб қилганда рози бўлиш хожа учун суннат ҳисобланади.

Хўжайин билан қул ёки чўрининг мукотаба қилиши жоиз. Бу иш хўжайиннинг қул ёки чўрига «Менга бунча нарса берсанг, озодсан», дейиш ва қул ёки чўрининг «Розиман», дейиши билан бўлади.

Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, Ислом дийни келганда дунёда қулчилик авжига чиққан эди. Ислом қулчиликка қарши биринчи бўлиб бош кўтарди. Инсонлар озод бўлишлари учун у барча чораларни кўрди. Турли йўллар билан мусулмонларни қул озод қилишга даъват этди. Ким бир қулни озод этса, дўзахдан паноҳ топишини эълон қилди. Каффорот учун, гуноҳни ювиш учун қул озод этишни, ўзида бўлмаса, сотиб олиб, озод этишни шарт қилиб қўйди. Яна бошқа кўпгина чораларни кўрди.

Ўша чоралардан бири ушбу оятда зикр қилинаётган «мукотаба» номли амалдир.

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга Қуръони Карим орқали хитоб қилиб, агар уларнинг қул ва чўриларидан қайсиси озодликка чиқиш учун шартнома тузишни истаса, улар билан ўша шартномани тузишга амр этмоқда.

«Бас, уларда яхшилик борлигини билсангиз...», дегани ўша «мукотаба» қилишни истаган қул ёки чўриларингизга бу ишда яхшилик бўлишини, уларнинг аҳли солиҳ эканлигини, озод бўлгандан кейин ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам наф етишини билсангиз, деганидир.

Суннатда, жумладан, ушбу ҳадисда мукотабанинг қандай татбиқ қилиниши кўрсатилган. Бу ҳам ўша вақтдаги ўзига хос молиявий муомала бўлиб, кишиларнинг қулликдан озод қилиниши йўлини осонлаштиришдир. Энг аҳамиятлиси, бу иш Ислом динининг қулдорликка қарши олиб борган атрофлича ҳаракатларининг бир қисмидир.

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . . r . . . . . . . . . . . Муҳтазарни ўнг ёнбоши ила қиблага давоми...

2928 19:00 / 28.12.2023
биринчи мақолаСаъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Фатҳ йили бемор бўлиб, унинг сабабидан ўлимга яқинлашдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3785 11:00 / 06.07.2020
Меросдан маҳрум қилинганлардан ташқари меросдан тўсиладиган меросхўрлар ҳам бўлади.Уларни ҳам аниқлаш лозим бўлади.Меросдан тўсилиш араб тилида .ҳажб,, мерос давоми...

3950 16:00 / 12.02.2019
Мажлиснинг оддий ёки фавқулоддаги йиғинида, агар имкони бўлса, қатнашувчиларнинг барчаси ёки аксари тўплангандагина фатво ва қарорлар ишлаб чиқилади. Мухолиф давоми...

6185 15:05 / 31.10.2019