1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди

21:15 / 19.11.2020 2040 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида эълон қилинди. Фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилди.
Абдураҳмонов Яҳё 1985 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университетида малака оширган.
2009-2011 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультетида ўқиган.
2004-2018 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Кулол қўрғон” жоме масжидида имом ноиби, имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.
2018 йилда Тошкент шаҳридаги туманлараро қорилар мусобақасининг мутлақ ғолиби, шаҳар бўйича 2-ўрин соҳиби бўлган.
2018 йилда “Энг маърифатли имом” кўрик танлови Тошкент шаҳридаги босқичи ғолиби, Республика босқичида эса 2-ўринни эгаллаган.
Айни вақтда Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани бош имом-хатиби, ушбу тумандаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти “Тажвид” фани ўқитувчиси ва Халқаро ислом академиясининг мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.
Яҳё домла Абдураҳмоновга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада Аллоҳ таолодан куч-қувват ва муваффақиятлар сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам юртдошлар Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, давоми...

3017 16:08 / 28.12.2024
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 1718 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз давоми...

2863 14:10 / 25.05.2020
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров .Фатво беришнинг давоми...

1745 10:00 / 18.10.2022
Жорий йилнинг 6март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Вақф фонди томонидан диний таълим муассасаларининг ўқитувчи, техникходим ва давоми...

2051 14:36 / 07.03.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021