1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Асалари – Аллоҳ таолонинг мўъжизасидир!

17:00 / 21.11.2020 6936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим бошидан охиригача мўъжизаларга тўладир. Ҳар бир оятда мўъжиза бор. Ҳар бир калимасида мўъжиза бор. Ана шундай оятлардан бири:

وَأَوْحَى رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ۝ ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلاً يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ۝

«Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир». (Наҳл сураси, 68-69 оятлар)

Ушбу оятдаги ҳар бир калимада мўъжиза бор. Мисол учун «Ваҳий юборди» калимасини олайлик. Буни қарангки, асалари асал тайёрлашни, нектар йиғишни бирорта махлуқдан ўрганмас экан. Балки Аллоҳ таоло унга асални қандай тайёрлаш илмини, қобилиятини ато қилган. Роббимиз унга асал ишлаб чиқариш бўйича махсус дастурни жойлаб қўйган бўлиб, асалари ана шу дастур бўйича ҳаракатланиб, миллионлаб йиллардан бери асал ишлаб чиқаради.

«Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин». Ушбу гапга ҳам эътибор берайлик! Буни қарангки, асалари тоғларга ин қуриб, асал тайёрлайди, дарахтларга ин қуриб, асал етиштиради ва одамлар қўядиган ишкомларга ин қуриб, асал тайёрлайди. У ўзи қурган мазкур инларда яшайди. Нектар излаб узоқ масофаларга учиб кетса ҳам, йўлидан адашмай инига қайтиб келади. Хўш, ким уни тўғри йўлга йўллаб, ўз уйини топиб келадиган қилиб қўйди? Аллоҳ таоло эмасми?!

Илмий томондан ҳам исботландики, тиббий томондан энг фойдали асал тоғ асали экан, ундан кейин дарахтдан олинадиган асал ва сўнггида одамлар томонидан қуриладиган ишкомлардан олинадиган асал экан. Ушбу тартиб оятдаги тартибга ҳамоҳангдир.

1. Тоғлардан.

2. Дарахтлардан.

3. Кўтарилган ишкомлардан уй тутгин.

Аллоҳ таоло асаларига йўлларни бўйсундириб қўйди. У ўша йўллардан юриб, минглаб километрларга учиб бориб, нектар йиғади. Роббимиз юқоридаги оятда «Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин» деб марҳамат қилган. Асалари учун йўлларни бўйсундирган, унга ўша йўллардан юришни ўргатган, бир кунда минглаб километр масофа босадиган қилиб қўйган, унга йигирма биринчи аср технологияси ҳам ожиз қоладиган, ўхшолмайдиган мияни, юракни, тезкорликни берган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло покдир!

Асалнинг кўплаб касалликларга шифо экани барчамизга маълум. Роббимиз юқоридаги оятда «Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир» деб марҳамат қилган.

Асал асаларининг қоринларида етилади. Бу ҳақиқат бугунги кунга келиб кашф этилди, Қуръони Карим нозил бўлган пайтларда бу одамларга маълум эмасди.

Ушбу расмдаги уйларга қаранг. Маълумки, олти бурчакли шакл мустаҳкам шакл ҳисобланади. Хўш, асаларига шундай шаклга эга инлар ясашни ким таълим берган? Аллоҳ таоломи ёки кўр табиатми?!

Илмий томондан исботландики, асалнинг турлари, ишлатиладиган вазифалари кўп бўлса-да, Аллоҳ таолонинг қудрати билан барчасида шифо бор. Бугун асал билан даволайдиган, юзлаб касалликларни даволашда асалдан фойдаланиладиган махсус шифохоналар бор.

Мана шу ҳақиқатларнинг ҳаммаси бизни Аллоҳ таолонинг митти махлуқи бўлган асалари ҳақида ўйлашга, тафаккур қилишга ва шу орқали Роббимизнинг қудратига, азаматига тасаннолар айтишимизга ундаши керак эмасми?! Зеро, Аллоҳ таоло юқоридаги оятнинг сўнггида «Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир» деб марҳамат қилган.

Асаларининг ҳаёт тарзи, нектар йиғиши, узоқ масофа босиши, миясининг тезкорлиги, кўриш қобилияти, уя солиши, асални етиштириши кабилар ҳақида тафаккур қилган одам бунда Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига, барча нарсага қодирлигига, биз бандаларига меҳрибонлигига далилларни топади.

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ётирқоний айтади .Абу Абдуллоҳ ибн Манда вафот этган кечаси ёнида эдим. Жон беришидан олдин ўша ерда ўтирган бир киши унга .Лаа илааҳа иллаллоҳ,ни талқин қилиб давоми...

3021 08:00 / 27.05.2020
Закариё Абдий Иброҳим Нахаий ҳақида шундай дейди .У бетоб бўлиб қолгач, йиғлади. Ундан .Эй Абу Имрон, нега йиғлаяпсан, деб сўрашди. У .Қандай қилиб йиғламай, ахир давоми...

3141 08:00 / 16.01.2020
Ибн Жобир айтадилар .Язид ибн Абдулмалик ибн Марвон ибн Абдулмалик бир куни Макҳул ва унинг дўстлари ҳузурига келди. Язидни кўришимиз билан ўрнимиздан туриб, жой давоми...

2201 08:00 / 28.11.2019
Форс подшоҳларидан бирига ошпаз таом олиб келиб, уни дастурхонга қўяётган эди, овқатнинг озгинаси подшоҳ тарафига тўкилиб кетди. Подшоҳнинг жаҳли чиққанини давоми...

2511 08:16 / 25.08.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021