1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади

16:00 / 23.11.2020 2850 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади. Бу ҳақда қурилиш вазири Ботир Зокиров «Ўзбекистон 24» телеканалида берган маълумотига таяниб, kun.uz манбаси хабар берди. Вазирлик вакиллари лойиҳани президент Шавкат Мирзиёевга топширишган. Зокировнинг айтишича, бу тўртинчи тақдимот бўлган ва президент томонидан лойиҳани бошлаш бўйича топшириқ берилган.

Қурилиш вазирининг сўзларига кўра, мажмуада атрофи миллий услубдаги айвонлар билан ўралган 10 минг ўринли масжид қурилади. Вазирлик масжид ва унинг атрофидаги қурилиш ишларини бошлаш бўйича кўрсатма олган.

Пайариқ тумани ҳудудида жойлашган Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида ҳозир ҳам масжид фаолият олиб боради. Лойиҳага кўра, шу масжид ўрнига каттароқ ва замонавий услубда қурилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мажмуанинг ўзи ҳам қайтадан барпо этилади. Айни дамда мажмуанинг ёнида Имом Бухорий номидаги ҳадис мактаби ҳам фаолият юритмоқда.

 Маълумот учун, Имом Бухорий Ислом оламининг етук муҳаддиси ҳисобланади. Уни муҳаддислар имоми деб аташади. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» саҳиҳ ҳадислар тўплами Ислом оламида энг ишончли ҳадис манбаси сифатида ўрганилади. Имом Бухорий милодий 810 йилда Бухорода туғилган. 870 йилда эса ҳозирги мақбараси жойлашган Самарқанд ҳудудидаги Хартанг қишлоғида вафот этган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги Диниймаърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаrdquoги Фармонининг давоми...

3118 20:20 / 02.11.2018
Имом Байҳақийнинг .Зуҳдул кабир, китобида Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ шундай дейдиларТафаккур қилинглар ва надомат чекишдан олдин билибўрганинглар. Дунёга давоми...

2292 18:50 / 25.03.2021
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Эшон Бобохонrdquo жоме масжидининг давоми...

4092 16:43 / 22.06.2019
Ҳурматли тадбиркорлар, маълумки Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида минглаб юртдошларимиз бошпанасиз қолишди. Уларга имкон қадар давоми...

1759 11:03 / 03.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021