1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уни дуоибад қилма!

08:00 / 26.11.2020 3822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Молик ибн Динордан ривоят қилинади: «Бир қўшним бор эди. Фаҳш ишлар билан шуғулланарди. Қўшнилар менинг олдимга келиб, унинг устидан шикоят қилишди. Биз унинг олдига бориб, «Қўшнилар сендан шикоят қилишяпти. Маҳалладан чиқиб кетишинг керак», деб айтдик. У бўлса: «Мен ўз уйимдаман, бу ердан чиқиб кетмайман», деб туриб олди.

– Унда уйингни сотасан.

– Уй мени мулким, сотмайман.

– Устингдан султонга шикоят қиламиз.

– Мен унинг яқинлариданман.

– Унда сени дуоибад қиламиз.

– Аллоҳ менга сизлардан кўра меҳрибон!

Биз ноилож тарқалиб кетдик. Кеч киргач, туриб намоз ўқидим ва уни дуоибад қила бошладим. Шу пайт ғойибдан «Уни дуоибад қилма, чунки у Аллоҳнинг дўстларидан», деган овоз келди. Кўчага чиқиб, унинг эшигини тақиллатдим. У мени кўриб, маҳалладан чиқариб юбориш учун келди деб ўйлаб, узр сўраган оҳангда гапира бошлади. Мен унинг гапини бўлиб, чиқариб юбориш учун келмаганимни айтдим. Сўнг бўлган воқеани айтиб бердим. У йиғлаб юборди-да, «Мен ўша қилган ишимдан кейин тавба қилган эдим», деди. Сўнг шаҳардан кўчиб кетди. Қайтиб уни кўрмадим.

Орадан йиллар ўтиб, ҳаж қилгани чиқдим. Масжидул Ҳаромда бир ҳалқани кўриб, уларга қўшилдим. Қарасам, ўртада ўша қўшним йиқилиб ётибди. Шу пайт кимдир: «Бу йигит вафот этди, Аллоҳ раҳмат қилсин», дейишди. Шундай қилиб, тавба қилгач, унга Масжидул Ҳаромда вафот этиш насиб этди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Муслим Муҳаммад ибн Амр ибн Атодан ривоят қилади .Қизимга Барра .яхши,, .покиза,, .айбсиз, деб исм қўйган эдим, Зайнаб бинт Абу Салама розияллоҳу анҳо менга деди давоми...

2658 08:00 / 19.01.2021
.Кейинги пайтда саҳнага чиққан ақидавий ихтилофлар сабаби кўп ўйлантираётган ва қийнаётган эди.Мусулмонларни бўлакларга бўлиб ташлаётган бу кўриниш мени қаттиқ давоми...

2095 12:00 / 28.03.2021
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг, 29оят.Бировнинг молини ботил давоми...

4052 10:00 / 21.12.2018
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир. . , . .Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

2625 20:00 / 19.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021