1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳомиланинг шаклланиш босқичлари ёхуд алақа

17:00 / 30.11.2020 3589 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

ثُمَّ خَلَقْنَا النُّطْفَةَ عَلَقَةً

«Сўнгра нутфадан алақа яратдик» (Муъминун сураси, 14-оят).

«Алақа» сўзи «алақ»дан олинган бўлиб, муфассирлар ва луғат олимлари бунинг бир неча маънолари борлигини айтишган:

1. Бирор нарсага ёпишиб туриш. Бу маъно эмбрионнинг бачадон деворига ёпишиб туришига мувофиқ келади.

2. Умумий маънода қонга нисбатан ҳам ишлатилади. Шунингдек, қотган қонга, қип-қизил нарсага ҳам бу сўз ишлатилади. Бу ҳам эмбрионнинг шу босқичдаги ҳолатига мос келади. Ушбу босқич давомида берк, қон билан тўлган қон томирлари шаклланади.

3. Сувда яшайдиган ва ўзи ёпишиб олган ҳайвоннинг қони билан озиқланадиган зулук номли қуртга ҳам шу сўз ишлатилади.

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг «Сўнгра нутфадан алақа яратдик» ояти борасида шундай деганлар: «Яъни, нутфани узун зулук шаклидаги қизил рангли алақага айлантирдик». Бу гапни бошқа муфассирлар ҳам айтишган. Бу эмбрион алақа босқичининг охирларида оладиган шаклига мос келади. Бу пайтда у мазкур қон сўрувчи зулук шаклига киради. Эмбрионнинг бачадон деворига ёпишиб олиб, қон орқали озуқасини сўриб олиши ҳам зулукни эслатади. Қуйидаги расмда зулук ҳамда алақа босқичидаги эмбрион акс этган.

Қуръони Каримнинг бу босқичдаги эмбрионни таъбир қилишда ишлатган «алақа» сўзига эътибор беринг! Бу сўзга берилган маъноларнинг барчаси эмбрионга мос келади. Ёпишиб турувчи, қип-қизил рангли қотган қон, зулук шаклида бўлиши ва бачадон деворига ёпишиб, қон орқали озуқа олиши. Эмбрионнинг бу босқичда шундай ҳолатларни бошдан кечиришини олимлар аниқлаганларига бир аср бўлмади ҳали.

Қуръони Карим эса бу ҳақиқатни ўн тўрт асрдан бери айтиб келади.

فَتَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ۝

«Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди».

 

«Мана бу Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир» китоби асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Natgeo канали ушбу расмни 2013 йилдаги энг афзал расм деб эълон қилди. Канал расмни эълон қилар экан, шундай маълумотларни келтириб ўтади .Ушбу фотосуратни расмга олган давоми...

5810 11:00 / 19.07.2022
Қуръони карим нозил бўлган пайтда одамлар Ойнинг нури билан Қуёшнинг нурини ажрата олмас эдилар. Ёруғлик ва иссиқликни Қуёш таратишини, Ой эса Қуёшнинг зиёсини давоми...

3340 18:00 / 08.06.2019
Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади .Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчовла туширурмиз, давоми...

3972 13:03 / 07.08.2019
Расм ҳақида бир ўйлаб кўринг. Самолёт кабинасидаги жиҳозларнинг кўплигини кўряпсизми Мураккаб ҳисоблагичлар, мониторлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси фақат учиш давоми...

6151 15:00 / 10.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021