1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Уҳуд ғазоти ва Ҳамроул асад ғазоти ҳақида мулоҳазалар

17:00 / 01.12.2020 2807 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу жангда мусулмонларнинг енгилишлари улардаги энг олий сифатларнинг рўёбга чиқишига сабаб бўлди. Улардан собит турганлари, ўзларини қурбон қилганлари кучли азму қарор, иймонда собитқадамлик ва қаҳрамонлик намуналарини кўрсатишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша урушда мутлақо ҳайиқмасдан, улуғвор тоғдек собит турдилар. Ёмонлик кучлари жамланиб, у зотга қарши шиддат билан ҳаракат қилаётганларида ансорийлардан етти киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиб туришди. Улар жуда қаттиқ кураш олиб бордилар ва еттовлари ҳам шаҳид бўлдилар. Шу тариқа буюк қаҳрамонлик намуналари рўёбга чиқди.

Мусулмонлар бу урушда енгилдилар. Лекин бу енгилиш шараф билан енгилиш, душман кучларини титиб юборадиган мағлубият эди, чунки душманлар мусулмонларга қарши ҳужум қилиш учун ўзларида азму қарор топа олишмади.

Ҳамроул асад ғазоти

Эртасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида иштирок этган саҳобалар билан бирга Ҳамроул асад деган жойга бордилар. У Мадинаи Мунавварадан ўн беш километр узоқликдаги жойдир. Бу билан яҳудийларга ва саҳройи арабларга «Биз ҳали енгилганимиз йўқ, бизнинг руҳимиз ҳали тетик» демоқчи бўлдилар. Қурайшликлар бундан қўрқиб, Маккага қайтиб кетишди. Аслида эса улар Мадинага қайтиб бориб, урушни давом эттирмоқчи бўлиб туришган эди.

Шу йили хамр – маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш бутунлай ҳаром қилинди.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъид ибн Усмон уларни Мадинага келтирди. Аммо бухоролик асирлар тутқунликдаги ҳаётдан ўлимни афзал кўришди ҳамда Саъиднинг саройида уни ўлдиришди ва ўзларини давоми...

2826 11:00 / 17.12.2020
Пешво, имом, ориф, зоҳидлар саййиди Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Адҳам ибн Мансур ибн Язид ибн Жобир Ижлий Шомда истиқомат қилганлар.Оталаридан, Абу Ҳурайранинг давоми...

8018 18:40 / 12.01.2019
Тулайҳа ибн Хувайлид Асадий аслида коҳин эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик пайтларида пайғамбарлик даъвосини қилди. Унга ўз қавмидан ва давоми...

3017 18:37 / 25.10.2023
.Ислом, сўзининг луғавий маъноси қуйидаги маъноларни англатади1. Ихлос.2. Турли офатлардан саломат бўлиш.3. Сулҳ ва омонлик.4. Итоат ва бўйсуниш. Исломнинг шаръий давоми...

16165 16:14 / 11.09.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021