1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Сабъул масоний» тафсири 18-боб

17:00 / 06.12.2020 2282 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Саид ибн Жубайр Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар: «У зот Аллоҳ таолонинг:

وَلَقَدْ آتَيْنَاكَ سَبْعًا مِّنَ الْمَثَانِي وَالْقُرْآنَ الْعَظِيمَ۝

«Дарҳақиқат, Биз сизга етти такрорланувчини ва улуғ Қуръонни ато этдик». (Ҳижр сураси, 87-оят), деган сўзидаги етти такрорланувчи ҳақида: «Улар: Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом ва Аъроф», дедилар, аммо мен еттинчисини унутдим. Албатта, булар масоний, яъни мақталган деб номланди. Чунки Аллоҳ таоло уларни мақтади, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун уларни сақлаб қўйди». Тобеъинлар ҳам худди шундай дейишган

Ибн Аббос розияллоҳу таоло анҳумонинг ривоятидан бошқа ривоятда айтиладики: «Сабъул масоний (етти такрорлашувчи) Фотиҳа сурасидир». Ибн Масъуд сабъул масонийни Фотиҳатул китоб, деганлар. Абул Алия ҳам Аллоҳ таолонинг: «Сабъан минал масаний» сўзи ҳақида: «У Фотиҳатул китоб», деб айтганлар. У кишига: «Улар етти узун суралар эмасми?» дейишганда: «Бу оят нозил бўлганда, узун суралардан бирортаси ҳали тушмаган эди», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу таоло анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У Фотиҳатул китоб», дедилар».

Бошқа ривоятда айтилишича, бу билан Қуръоннинг ҳаммасини ирода қилганлар.

Айтадиларки, Фотиҳатул китоб сабъул масоний деб аталди, чунки у етти оятдир ва ҳар намозда ўқилгани сабабли мақталгандир. Яна айтиладики, унинг сабъул масоний деб номланишига сабаб икки марта – бир марта Маккада ва бир марта Мадинада нозил бўлганидир.

Валлоҳу аълам.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аврат, инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, уни тўсиб намоз ўқиш лозим. Бўлмаса намоз бўлмайди.Аллоҳ таоло .Эй Одам болалари ҳар бир масжид ҳузурида давоми...

2993 12:30 / 09.07.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, У Зот ундан ғазабланади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд давоми...

3637 09:00 / 20.02.2019
Телевизорни ёқсангиз .Касаллар сони ортиб кетяпти, ҳаммаёққа тарқалиб кетяпти...,Интернетни очасиз .Ҳамма ўзининг ташвиши, аҳволи, шароитидан барчани олдида давоми...

3516 15:30 / 22.02.2021
Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади Бир куни хожамга Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансизrdquo дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб давоми...

3033 08:30 / 16.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021