1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ислом жамиятига зарурий сифатлар

17:00 / 09.12.2020 3251 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 الصَّابِرِينَ وَالصَّادِقِينَ وَالْقَانِتِينَ وَالْمُنفِقِينَ وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالأَسْحَارِ۝

Сабрлилар, ростгўйлар, итоаткорлар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда мағфират сўровчилардир.

Ушбу сифатлар Ислом жамияти аъзоларининг ҳар бири учун зарурий сифатлардир. (17-оят).

Сабрлилардан бўлишда машаққатларга чидаш, иймон тақозо қиладиган ишларни амалга ошириш, Аллоҳнинг ҳукмини розилик билан қабул қилиш ва бошқа кўпгина фазилатлар бор.

Ростгўйликда ўзи ишонган ҳақ билан иззатли бўлиш, заифликдан устун туриш маънолари бор.

Аллоҳга итоаткорликда эса Парвардигори оламнинг ҳаққини адо этиш, бандалик вазифасини бажариш маънолари бор.

Нафақа қилувчиликда, мол сарфлашда сахийлик, молга сиғиниш дардларидан халос бўлиш, одамлар ўртасида инсоний биродарлик бурчларини адо этиш маънолари бор.

Саҳарларда мағфират сўровчилик эса энг гўзал ва соф паллада Аллоҳ таолога дардини очиб солишдир.

Мазкур сифатларга эга бўлган одамлар учун барча нозу неъмат, роҳат-фароғат устига Аллоҳ таолодан розилик ҳам бор.

Саҳар чоғида қалб мусаффо, руҳ тинч бўлади, у вақтда бедор бўлишнинг ўзи катта фазл ҳисобланади. Боз устига, у вақтда истиғфор айтиш бандани юксак мартабаларга эриштиради.

Улуғ саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу кечаси намоз ўқиб бўлиб, хизматчиларидан: «Эй Нофеъ, саҳар кирдими?» – деб сўрар эдилар. Агар Нофеъ «Ҳа», – деса, тонг отгунча дуо ва истиғфор билан машғул бўлар эдилар.

Ушбу суранинг аввалидан ҳозирги оятигача Аллоҳнинг тавҳиди – ягоналиги ва Унинг ибодатга сазоворликда, бандалар устидан қоимликда ҳам ягона Ўзи ҳақдор экани, илоҳий китоб ва пайғамбарликларнинг ҳам манбаи бир экани ва бу ҳақиқатларга одамларнинг муносабати ҳақида сўз борди.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ҳамд осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳгадир. Сўнгра куфр келтирганлар давоми...

1122 19:00 / 22.07.2025
.Агар сенга қоғозда китоб нозил қилсак, уни қўллари билан ушлаб кўришса ҳам, куфр келтирганлар .Бу аниқ сеҳрдан ўзга нарса эмас,, дерлар, Анъом сураси, давоми...

871 19:00 / 05.08.2025
Аллоҳ таоло Инсон сурасида шундай марҳамат қилади .Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил. Ва тунда ҳам Унга сажда қил ва узоқ тунларда Уни поклаб ёд эт, давоми...

3876 12:09 / 31.10.2018
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Китобдан насиба берилганларни кўрмадингми Ораларида ҳукм юритиш учун Аллоҳнинг китобига давоми...

4025 20:00 / 11.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021