1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Чақимчиликдан эҳтиёт бўлиш

07:12 / 14.12.2020 5447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ قَالَتْ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخِيَارِكُمْ؟» قَالُوا: بَلَى. قَالَ: «الَّذِينَ إِذَا رُؤُوا ذُكِرَ اللهُ، أَفَلَا أُخْبِرُكُمْ بِشِرَارِكُمْ؟» قَالُوا: بَلَى. قَالَ: «الْمَشَّاؤُونَ بِالنَّمِيمَةِ، الْمُفْسِدُونَ بَيْنَ الْأَحِبَّةِ، الْبَاغُونَ الْبُرَآءَ الْعَنَتَ».

Асмо бинт Язиддан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Кўрганингзида Аллоҳни ёдга соладиганлар», дедилар.
«Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга машаққат туғдиришни истайдиганлар», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмонларнинг энг яхшилари ва энг ёмонлари ҳақида савол-жавоб тариқасида маълумот бермоқдалар.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар. 

«Ҳа», дейишди. 

«Кўрганингзида Аллоҳни ёдга соладиганлар», дедилар».

Бундай кишиларнинг қад-қоматларини, сиймоларини кўришлари билан одамлар Аллоҳни эслайдилар. Уларнинг Ислом асосида кечираётган ҳаётлари сиртларига ҳам балқиб чиққан бўлади. Улар ўзларининг ташқи кўринишлари билан ҳам бошқалардан ажралиб турадилар. Уларни кўрган ҳар қандай одамнинг хаёлига Аллоҳ таоло тушади. Уларни кўрганлар Аллоҳ таолони эслаб қоладилар. Ана шундай одамлар мўмин-мусулмонларнинг энг яхшиси бўлар экан.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна:

«Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар. 

«Ҳа», дейишди. 

«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга машаққат туғдиришни истайдиганлар», дедилар».

Кўриниб турибдики, чақимчи энг ёмон тоифалар рўйхатининг биринчи сафида турар экан.

Шунинг учун чақимчиликдан эҳтиёт бўлиш, биродарининг гап-сўзи, хатти-ҳаракатларини бошқаларга бориб айтиб, чақимчилик қилиб, ўзига қандайдир бир манфаат топиш йўлига зинҳор ва зинҳор юрмаслик керак.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
5 . ,. . Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил давоми...

7703 08:15 / 10.08.2019
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тунда Аллоҳ таоло раҳмат ва мағфират қўлини кундузи гуноҳ қилувчилар тавба этишлари давоми...

3463 09:05 / 11.06.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абдуллоҳ ибн Саломга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келганлари хабари етди. Шунда у деди давоми...

8873 09:02 / 20.01.2025
. ,. .19. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар. Хотиржамлик бахш этинглар, бездирманглар,, дедилар,.Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

2646 10:45 / 04.04.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021