1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доҳа Ислом санъати музейи (Museum of Islamic Art, Doha)

11:00 / 18.12.2020 2962 pdf Ўқиш режими + -

Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги Ислом санъати музейи 2008 йилда санъат мухлисларига ўз эшикларини очган. Айни дамга келиб, у мамлакатнинг энг диққатга сазовор жойларидан бирига айланиб улгурган.

Музей биноси қадим исломий меъморчилик анъаналарига хос равишда бино қилинган бўлиб, лойиҳа муаллифи- дунёнинг машҳур замонавий архитекторлардан - хитойлик Ио Мин Пэйдир. Париждаги Лувр музейининг шишали пирамида лойиҳаси ҳам айнан шу архитекторга тегишли.

Музей биноси Доҳа шаҳрининг жанубий қисмидаги сунъий ороллардан бирида барпо этилган. Бинонинг ички қисми 3 қаватдан иборат бўлиб, араб меъморчилигига мувофиқ содда, ихчам бино қилинган.  

Ушбу музейга санъат асари намуналари 1980 йиллардан бошлаб йиғиб келинган. Улар VIII-XIX асрларга оид жуда катта ҳажмдаги экспонатлардир.

Хитойдан Андалусияга бўлган улкан ҳудудларни ўзига қамраган Ислом тарихига оид санъат асарлари дурдоналарини йиғиш катта меҳнат, вақт ва маблағ талаб этгани шубҳасиз.

Музейнинг 45 минг квадрат метрдан иборат кенг ва замонавий кўргазма залларида дунёнинг турли юртларидан- Марказий Осиё, Миср, Испания, Туркия, Покистон, Сурия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Ироқ ва Эрондан келтирилиб жамланган санъат асарлари, экспонатлар жой олган.

Булар сирасига, нодир қўлёзма асарлар, китоблар, текстил-тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, металлдан ясалган турли буюмлар, безаклар, заргарлик буюмлари ва кўркам керамика буюмлари, идишлар киради.

Бундан ташқари Эрон гиламлари, жимжимадор ханжар ва қиличлар, суяк ўймакорлиги маҳсулотлари ҳам томошабинлар эътиборини тортади.

Ислом санъати музейи дунёнинг кўплаб музейлари ҳамкорликда билан катта кўргазма дастурлари ҳам амалга оширади.

Бутун йил давомида Парижнинг Лувр, Нью-Йоркнинг Метрополитен музейлари, Миср ислом санъати музейи ва Марокаш қироллик коллекциясидан турли мавзуий кўргазмалар ташкил этиб борилади.

Музейга кириш бепул,  унинг бюджети тўлиқ давлат томонидан қопланади. У ерда 100 га яқин ходимлар ишлайди. 

Йил давомида музейга ташриф буюрувчилар сони ошиб бормоқда.

Бобур Аҳмад тайёрлади


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намоз ибодатидан сўнг, Куръон карим тиловати дуолари қилиш тавсия этилди. Бу ҳақда давоми...

2472 09:38 / 17.03.2019
Кеча 2019 йилнинг 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрдилар. Шайхул ислом давоми...

12113 09:00 / 15.04.2019
19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ҳазрати Имомrdquo мажмуаси ва Мовароуннаҳрrdquo нашриёти ёнида барпо этилиши давоми...

3860 11:41 / 20.09.2018
Ҳукуматнинг 2021 йил 25 май кунги 323сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловга Халқаро давоми...

3969 14:11 / 25.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021