1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Маддоҳлик

05:00 / 03.03.2017 8481 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маддоҳлик баъзи жойларда ман қилингандир. Мадҳнинг ўзида олтита офат бор. Уларнинг тўрттаси мадҳ қилувчида, иккитаси мадҳ қилинувчидадир.

Мадҳ қилувчидаги офатлар қуйидагилар:

1.Мадҳда ҳаддан ошиб ёлғон қўшиб юбориш.
2.Мадҳга риёкорликни арашлаштириш. Мисол учун, мақтаётганда уни яхши кўришини айтади, аслида яхши кўрмайди. Ёки гапираётган гапи ўз эътиқодига тўғри келмайди. Шунинг ўзи риёкорликдир.
3.Маддоҳ гоҳида рўёбга чиқиши мумкин бўлмаган нарсани ёки моҳиятини англаш қийин нарсани гапиради. Мисол учун, бу киши ўта тақводир, парҳезгор ва зоҳиддир, дейди.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг бошқа бировни мақтаб маддоҳлик қилаётганини эшитиб қолдилар ва: «Ўша одамни ҳалок қилдиларингиз ёки белини синдирдиларингиз», дедилар». Икки шайх ривоят қилган.
Ортиқча ва ноўрин мақтов маддоҳлик бўлади. Бу иш мақталган кишининг ўзидан кетишига ва ҳовлиқиб бузилишига олиб боради. Ана шу тариқа у одам ҳалокатга учрайди ва одамгарчиликдан чиқади. Шунинг учун маддоҳлик қилмаслик керак.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир кишини зикр қилинди. Бир одам унга яхши мақтов айтди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча марта: «Шўринг қурсин! Соҳибингнинг бўйнини кесдинг! Агар бирингиз ноилож мадҳ айтадиган бўлсангиз, «менимча ундоқ, менимча бундоқ», десин. Агар анна шундоқлиги кўрилган бўлса ва Аллоҳ унга етарли бўлса, Аллоҳга бировни поклаб кўрсатмасин», дедилар». Учовлари ривоят қилган.
Бу ерда бировни юзига мақташ ҳақида сўз кетмоқда. Шу билан бирга, мақтовдан сўнг ўзидан кетиб адашув йўлига кириши эҳтимоли бор кишилар ҳақида сўз кетмоқда. Ўринли ва адолатли мақтов мумкин. Баъзи жойларда кишиларни яхшиликка тарғиб қилиш учун керак.

4.Маддоҳ золим ёки фосиқ одамни мақтаб хурсанд қилади.

Мақталган шахсдаги офатлар:

1.Мақтов мақталган одамда кибр ва ўзини устун кўришликка сабаб бўлиши мумкин.
2.Мақталган мақтовга учиб, ўзидан рози бўлиб ҳимматини йўқотиши мумкин.
Мазкур олти офатдан холий бўлса, мадҳ жоиздир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:нинг ҳузурига Бани Омирнинг элчилари келдилар. Бас, улар: «Сиз саййидимизсиз», дейишди.
«Саййид Аллоҳдир», дедилар у зот.
«Фазлда афзалимизсиз, атода каттамизсиз», дейишди.
«Бу гапингизни ёки бу гапингизнинг баъзисини айтаверинг. Фақат шайтон сизларни тезлатиб юбормасин», дедилар». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.
Меъёрида ва ҳаддан ошмасдан мақтов сўзларини айтиш мумкинлиги шу ҳадиси шарифдан олинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобалари мадҳи ҳақида кўплаб ҳадислар келган.
Суфён ибн Уяйна дейди: «Ўзини билган одамни мадҳ қилиш зарар қилмайди».

«Бир киши келиб Усмон розияллоҳу анҳуни юзларига мақтади. Миқдод ибн Асвад тупроқ олиб унинг юзига сочди ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон маддоҳларни кўрсангиз, уларнинг юзига тупроқ сочинг”, деган эдилар», деди». Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Бундан маддоҳларни маддоҳликдан қайтариб туриш ҳам зурурлиги чиқади. Бўлмаса улар ўз маддоҳликларида ҳаддан ошиб бир-бирлари билан мусобақалашиб бораверадилар.
Бир киши ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни юзларига қараб туриб маддоҳлик қилди. Али розияллоҳу анҳу аввал шу одам ўзларини ёмонлаб юрганини билар эдилар ва унга: «Мен сен айтганчалик эмасман. Аммо ичингда сақлаб турганингдан устунман», деди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Охирги пайтда кишиларда хотира пасайиши ва унутувчанликдан шикоятлар кўпайган. Бунга турли сабаблар келтирилади. Одамлар айбни турли нарсалар ва ҳатто атрофдаги давоми...

38895 20:27 / 22.08.2017
Ўзининг каломи шарифида Эй иймон келтирганлар Албатта, хамр, қимор, бутлар ва фол очадиган чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, давоми...

5098 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг давоми...

4421 05:00 / 04.03.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир ароқ ичган кишини олиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дарра уришни буюрдилар. давоми...

2403 13:00 / 15.11.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021