1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Аллоҳга муқарраб бўладиган нарсаларнинг энг яхшиси

11:00 / 20.12.2020 2442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чоп этилган «Фунун» китобиниг аввалги қисми бошида у зот раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни айтган:

«Аммо баъд: вақт сарфланадиган, нафс машғул бўладиган ва буюк Роббга муқарраб бўладиган нарсаларнинг энг яхшиси жаҳолат зулматидан шариат нурига олиб чиқарадиган илмни излашдир. Нафсимни машғул қилганим ва вақтимни сарфлаганим шу нарсадир. Мен доим уламоларнинг сўзларидан, саҳифаларидан ва қалб илҳомларидан истифода қилганларимни ёзиб бордим. Бу ёзганларим уламоларнинг мажлисларида ва фозилларнинг суҳбатларида юзага келган нарсалардир. Буларни ёзишдан умидим мен ҳам фазлнинг бир учига боғланишимдир. Бу билан жаҳолатдан узоқ бўламан. Шояд мен ҳам олдингилар эришган нарсаларнинг баъзисига эришсам».

Ибн Жавзий айтади: «Имом Абул Вафо ибн Ақийл вафот этиши олдидан ўлим тўшагида ётганида аёллар йиғлашди! Шунда Абул Вафо: «Эллик йил Аллоҳ номидан имзо чекдим, мени тинч қўйинглар, У зотга йўлиқишдан роҳатланаман», дедилар. (Яъни, бу зот инсонлар орасида содир бўладиган воқеа ва ҳодисалар тўғрисида Аллоҳнинг ҳукмлари баён қилинадиган фатволарга имзо чекарди)».

Буюк имом фоний дунёда китоблари ва баданидаги кийимларидан бошқа мол-дунё қолдирмади. Қолган нарсалар кафанлаш ва қарзларини адо этиш миқдоридагина эди.

Аллоҳ таоло у зотни ўз раҳматига олиб, илм йўлидаги хизматларига улуғ мукофотлар ато этган бўлсин!

Ҳурматли ўқувчи, Аллоҳ сизни ҳам, бизни ҳам ўз паноҳида асрасин, ақлни тўғри ишлатиш, вақтдан унумли фойдаланиш ҳамда нафсни яхшиликка ва илмга одатлантириш қандай самара берганига эътибор беринг. Бу ишлар ишониш қийин бўлган даражада ҳайратомуз самараларни берган. Ҳа, барчаси рост, муболаға эмас. Бу эса саккиз юз жилдли дунёдаги энг улкан китоб ёзилиши самарасини берган. Бу китобни ва бундан бошқа баъзилари ўн жилдли йигирмага яқин китобларни биргина инсон Абул Вафо ибн Ақийл раҳматуллоҳи алайҳ ёзган.

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ривоят қилишларича, бир куни Ҳазрат Абулмаъоний тушида жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга муяссар бўлади. У зот Собитхон тўрага .Ватанга давоми...

2368 17:00 / 15.12.2021
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм азЗобий анНисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиулаввал ойининг учинчи куни таваллуд давоми...

4769 21:58 / 27.04.2017
Фиқҳий масалалар бўйича машҳур, маъруф ва мўътараф бўлган тўрт мазҳаб ndash ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳаблари ҳақ эканлигига, уларга эргашиш давоми...

5378 16:30 / 04.04.2017
Шайх Юсуф Абдуллоҳ Қарзовийнинг номини эшитмаган ёки билмаган аҳли илм бўлмаса керак. Бу киши замонамизнинг улуғ Ислом олими, .аср мужтаҳиди, номини олган ва давоми...

4116 12:30 / 22.05.2021